ر ب ح
Р-б-ҳ
رِبْح : Олди-берди (савдо)дан келиб чиқадиган зиёдаликдир. Кейинчалик бу сўз мажозий равишда ҳар қандай меҳнатдан қўлга киритиладиган ҳар турли фойдага исм бўлган. رِبْح /фойда, гоҳида мол эгасига, гоҳида эса молнинг ўзига нисбат берилади: فَمَا رَبِحَتْ تِجَارَتُهُمْ : тижоратлари фойда келтирмади (2/Бақара 16). Шоир эса шундай дейди:
قَرَوْا أَضْيَافَهُمْ رَبَحًا بِبُحٍّ -176
176- Меҳмонларини иззат-икром қилдилар; лекин, қадрланмадилар.
Баъзиларнинг фикрича, шеърда келган رَبَح , қуш; бошқа баъзиларнинг фикрича эса ички ёғ маъносидадир. Аммо менинг фикримча, бу ерда رَبَح сўзи фойдадан қўлга киритиладиган нарсанинг исмидир. Худди نَقَض каби. بُحّ эса ўзаро бўлишадиган фол ўқларининг исмидир. Шунга кўра шеърнинг маъноси қуйидагича бўлади: “Меҳмонларини иззат-икром қилдилар, аммо ундан энг катта фойда бўлган мақтовга эриша олмадилар.” Бу худди мана бу шоирнинг айтганлари кабидир:
فَأَوْسَعَنِي حَمْدًا وَأَوْسَعْتُهُ قِرًى *** وَأَرْخِصْ بِحَمْدٍ كَانَ كَاسِبَهُ اْلأَكْلُ -177
177- У мени кўп-кўп мақтади, мен эса уни меҳмон қилдим;
Топгани таом бўлган мақтов нақадар арзондир.