ر ق ي
Р-қ-й
رَقِيتُ فِي الدَّرَجِ وَالسُّلَّمِ أَرْقَى رُقِيًّا : Зинапоя билан чиқдим, чиқмоқдаман. اِرْتَقَيْتُ формаси ҳам худди шу маънодадир. Аллоҳ буюради: فَلْيَرْتَقُوا فِي الْأَسْبَابِ : Сабаблар ичида кўтарилсинлар (38/Сод 10). اِرْقَ عَلَى ظَلْعِكَ : Оқсаётган бўлсанг ҳам юқорига чиқ! رَقَيْتُ феъли رُقْيَة ўзагидан келиб чиқади. Дейилади: كَيْفَ رَقْيُكَ وَرُقْيَتُكَ : Ривожланишинг қандай?. Биринчиси масдар, иккинчиси эса исмдир. وَلَنْ نُؤْمِنَ لِرُقِيِّكَ : Сенинг осмонга кўтарилишингга ишонмаймиз! (17/Исро 93) оятидаги رُقِيِّكَ сўзи رُقْيَتِكَ тақдиридадир. وَقِيلَ مَنْ رَاقٍ : "Уни ким қутқаради" дейилади (75/Қиёмат 27). Бу оят жон бераётган кишини қутқарадиган ва ҳимоя қиладиган бирор кимса бўлмаслигига эътибор қаратади ҳамда шоир айтган қуйидаги каби ҳолатларга ҳам ишора қилади:
197- وَإِذَا الْمَنِيَّةُ أَنْشَبَتْ أَظْفَارَهَا *** أَلْفَيْتَ كُلَّ تَمِيمَةٍ لاَ تَنْفَعُ
197- Ўлим тирноқларини ботирса;
Энди барча туморларни тақсанг ҳам фойда бермас.
Ибн Аббос юқоридаги оятни шундай тафсир қилади: "Унинг руҳини ким юқорига олиб чиқади? Раҳмат фаришталарими ёки азоб фаришталарими?" تَرْقُوَة : нафас чиқадиган, кўкракнинг юқори қисмидаги томоқнинг бош қисмига айтилади: كَلا إِذَا بَلَغَتِ التَّرَاقِيَ : Йўқ, жон ўмров суякларига етганда (75/Қиёмат 26).