ر و ح
Р-в-ҳ
رَوْح ва رُوح асли бир нарсадир; аммо رُوح нафс учун исм қилинган. Шоир оловни васф этар экан, шундай дейди:
202- فَقُلْتُ لَهُ ارْفَعْهَا إِلَيْكَ وَأَحْيِهَا
بِرُوحِكَ وِاجْعَلْهَا لَهَا قِيتَةً قَدْرًا
202- Мен унга дедим: оловни ўзингга торт ва уни жонлантир;
Руҳинг билан [Нафасинг билан] оловга ўлчовли, секин тарзда пуфла.
Зеро нафс руҳнинг бир қисмидир. Бу худди инсоннинг ҳайвон деб номланиши каби турнинг жинс исми билан номланишидир. Руҳ — ҳаёт, ҳаракат, манфаатларни қўлга киритиш ва зарарларни даф этиш ўзи орқали содир бўладиган жузга исм бўлган. Мана шу оятда зикр қилинган ҳам шудир: وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الرُّوحِ قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ رَبِّي : Сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “Руҳ Роббимнинг ишидандир” (17/Исро 85). وَنَفَخْتُ فِيهِ مِنْ رُوحِي : Унга руҳимдан пуфладим (15/Ҳижр 29).
Аллоҳ таоло руҳни, ўз мулки бўлгани учун, Ўз зотига изофа қилган; шу билан уни шарафлаган ва улуғлаган. Худди мана бу оятлардаги каби: وَطَهِّرْ بَيْتِيَ : Уйимни поклагин (22/Ҳаж 26); يَا عِبَادِيَ : Эй бандаларим! (39/Зумар 53). Фаришталарнинг улуғлари ҳам руҳ деб номланадилар: يَوْمَ يَقُومُ الرُّوحُ وَالْمَلائِكَةُ صَفًّا : Ўша куни Руҳ ва фаришталар саф тортиб турадилар (78/Набаъ 38); تَعْرُجُ الْمَلائِكَةُ وَالرُّوحُ : Фаришталар ва Руҳ кўтариладилар (70/Маъориж 4).
Жаброил мана бу оятда Руҳдир: نَزَلَ بِهِ الرُّوحُ الْأَمِينُ : Уни ишончли Руҳ нозил қилди (26/Шуъаро 193); мана бу оятларда эса Руҳ ул-Қудус деб номланган: قُلْ نَزَّلَهُ رُوحُ الْقُدُسِ : Айтинг: “Руҳ ул-Қудус уни нозил қилди” (16/Наҳл 102); وَأَيَّدْنَاهُ بِرُوحِ الْقُدُسِ : Уни Руҳ ул-Қудус билан қувватладик (2/Бақара 153).
Мана бу оятда эса Ҳазрати Исо, ўликларни тирилтиргани учун Руҳ деб номланган: وَرُوحٌ مِنْهُ : Ўзидан бир Руҳ (4/Нисо 171). Қуръонга ҳам; وَإِنَّ الدَّارَ الْآخِرَةَ لَهِيَ الْحَيَوَانُ : Охират диёри ҳақиқий ҳаётдир (29/Анкабут 64) оятида баён қилинган охират ҳаётига восита бўлгани учун мана бу оятда Руҳ дейилган: وَكَذَلِكَ أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ رُوحًا مِنْ أَمْرِنَا : Мана шундай, сенга ҳам амримиздан бир руҳ ваҳий қилдик (42/Шуро 52).
رَوْح : Нафас олиб-беришдир. أَرَاحَ اْلإِنْسَانُ : Инсон нафас олиб-берди. فَرَوْحٌ وَرَيْحَانٌ : Унга роҳат ва райҳон бордир (56/Воқеа 89) оятида келган رَيْحَانٌ сўзи ҳиди бор нарса; баъзиларга кўра эса ризқ маъносидадир. Мана бу оятда, ейиладиган донга رَيْحَان дейилади: وَالْحَبُّ ذُو الْعَصْفِ وَالرَّيْحَانُ : Сомонли ва хуш ҳидли донлар (55/Ар-Роҳман 12).
Бир бадавийдан: “Қаёққа?” деб сўралди; у эса шундай жавоб берди: أَطْلُبُ مِنْ رَيْحَانِ اللهِ : Яъни Аллоҳнинг ризқини излаяпман. Аммо бу сўзнинг асл маъноси юқорида зикр қилганимиз кабидир. Ҳадисда ҳам шундай ривоят қилинади: “ اَلْوَلَدُ مِنْ رَيْحَانِ اللهِ : Бола Аллоҳнинг райҳонидандир/гўзал ҳидли ўсимлигидандир.” Бу худди шоирнинг шундай деганига ўхшайди:
يَا حَبَّذّا رِيحُ الْوَلَدْ *** رِيحُ الْخُزَامَى فِي الْبَلَدْ -203
203- Боланинг ҳиди нақадар гўзал!
Юртдаги лаванда гулининг ҳиди.
Ҳадиснинг маъноси шундай ҳам бўлиши мумкин: “Бола Аллоҳнинг ризқидандир.” رِيح /Шамол: Маълумдир. “У — ҳаракатланаётган ҳаводир” тарзида таърифланади. Аллоҳ таоло шамолни бирлик шаклида юборганини зикр қилган ҳар жойда ундан мурод — азоб; кўплик шаклида зикр қилган ҳар жойда эса — раҳматдир.
Бирлик шаклига мисоллар: إِنَّا أَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ رِيحًا صَرْصَرًا : Биз уларнинг устига даҳшатли бир бўрон юбордик (54/Қамар 19); فَأَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ رِيحًا وَجُنُودًا لَمْ تَرَوْهَا : Биз уларнинг устига бир шамол ва сизлар кўрмаган қўшинларни юбордик (33/Аҳзоб 9); كَمَثَلِ رِيحٍ فِيهَا صِرٌّ : Музлатувчи бир шамолга ўхшайди (3/Оли Имрон 117); اشْتَدَّتْ بِهِ الرِّيحُ : Шамол шиддат билан учириб юборган (14/Иброҳим 18).
Кўплик шаклига мисоллар: وَأَرْسَلْنَا الرِّيَاحَ لَوَاقِحَ : Биз шамолларни чанглатувчи қилиб юбордик (15/Ҳижр 22); وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ يُرْسِلَ الرِّيَاحَ مُبَشِّرَاتٍ : Шамолларни хушхабар берувчилар қилиб юбориши Унинг белгиларидандир (30/Рум 46); وَهُوَ الَّذِي يُرْسِلُ الرِّيَاحَ بُشْرًا : Шамолларни хушхабар қилиб юборувчи Удир (7/Аъроф 57).
اللَّهُ الَّذِي يُرْسِلُ الرِّيَاحَ فَتُثِيرُ سَحَابًا : Аллоҳ шамол юбориб булутни қўзғатади (30/Рум 48). Бу оятнинг раҳмат маъносида бўлиши очиқроқдир. Оятдаги бу сўз кўплик шаклида ҳам [الرِّيَاحَ тарзида] ўқилган; саҳиҳ бўлгани ҳам шудир. Баъзан истиора йўли билан “ғолиб келиш” маъносида ҳам ишлатилади: وَتَذْهَبَ رِيحُكُمْ : Шамолингиз/Куч-қувватингиз кетиб қолади (8/Анфол 46).
أَرْوَحَ الْمَاءُ : Сувнинг ҳиди ўзгарди. Бу сасиш (айниш) билан боғлиқдир. رِيحَ اْلغَدِيرُ يُرَاحُ : Кўлмак шамол таъсирида чайқалди, чайқалмоқда. أَرَاحُوا : Шамолга кирдилар/шамолга дучор бўлдилар. دُهْنٌ مُرَوَّحٌ : Хушбўй мой. Ҳадисда шундай ривоят қилинади: “ لَمْ يَرَحْ رَائِحَةَ الْجَنَّةِ : Жаннат ҳидини топа олмайди.” Ҳадисдаги لَمْ يَرَحْ сўзи, لَمْ يَجِدْ /топа олмайди/сеза олмайди маъносидадир.
مَرْوَحَة : Шамол эсадиган жой. مِرْوَحَة /Елпиғич: Шамол эстирувчи асбоб. رَائِحَة : Шамол эпкини. رَاحَ فُلاَنٌ إِلَى أَهْلِهِ : Фалончи оиласига борди. Бу сўз мана бу икки маънода айтилган бўлиши мумкин: айтилаётган шахс оиласига шамолдек тез борган; ёки оиласига қайтиши билан уларга ёқимли бир хурсандчилик берган.
رَاحَة сўзи رَوْح ўзагидан келади. اِفْعَلْ ذَلِكَ فِي سَرَاحٍ وَرَوَاحٍ : Мана бу ишни эркин ва бемалол тарзда бажар. مُرَاوَحَة : Бир ишни икки киши навбат билан бажаришидир. رَوَاح сўзи истиора йўли билан, инсоннинг куннинг ўртасида дам оладиган вақти учун ишлатилади. Шу маънодан келиб чиқиб шундай дейилади: أَرَحْنَا إِبَلَنَا : Туяларимизни қўналғаларига қўйдик. أَرَحْتُ إِلَيْهِ حَقَّهُ : Ҳаққини унга бердим, деган сўз ҳам أَرَحْتُ اْلإِبِلَ : Туяларни қўналғаларига жойлаштирдим, маъносидан истиора қилинган. مُرَاح : Туялар тунайдиган жойдир. تَرَوَّحَ الشَّجَرُ وَرَاحَ يَرَاحُ : Дарахт барг чиқарди.
رَوْح сўзидан кенглик маъноси олинган ва قَصْعَةٌ رَوْحَاءُ /кенг товоқ, дейилган. وَلاَ تَيْأَسُوا مِنْ رَوْحِ اللّهِ : Аллоҳнинг равҳидан умидингизни узманглар (12/Юсуф 87); яъни Аллоҳнинг кенгчилик беришидан ва Унинг раҳматидан. Бу ҳам رَوْح сўзи ўз ичига олган маънолардан биридир.