ر ج ل
Р-ж-л
رَجُل : Инсонларнинг эркагига айтилади. Шунинг учун Аллоҳ буюради: وَلَوْ جَعَلْنَاهُ مَلَكًا لَجَعَلْنَاهُ رَجُلاً : Агар у пайғамбарни бир фаришта қилсак, шубҳасиз, уни бир эркак суратида қилар эдик (6/Анъом 9).
Агар аёл баъзи жиҳатларда эркакка ўхшаса, унга رَجُلَة дейилади. Шоир шундай дейди:
لَمْ يُبَالوُا حُرْمَةَ الرَّجُلَةِ -180
180- Улар эркакшода аёлнинг шаънига эътибор бермадилар.
Шунингдек, رَجُل эркаклиги ва шахсияти тўла бўлган кимса, деган маънога ҳам келади: وَجَاء مِنْ أَقْصَى الْمَدِينَةِ رَجُلٌ يَسْعَى : Шаҳарнинг узоқ четидан бир киши шошганча келди (36/Ёсин 20); وَقَالَ رَجُلٌ مُؤْمِنٌ مِنْ آلِ فِرْعَوْنَ يَكْتُمُ إِيمَانَهُ Фиръавн хонадонидан бўлган, иймонини яширадиган бир мўмин киши шундай деди (40/Ғофир 28). Бу оятларда келган رَجُلٌ сўзининг мардлик ва салобат маъносида бўлиши кўпроқ мувофиқдир. أَتَقْتُلُونَ رَجُلًا أَنْ يَقُولَ رَبِّيَ اللهُ : Сизлар «Роббим Аллоҳ», деган бир одамни ўлдирасизларми? (40/Ғофир 28). فُلاَنٌ أَرْجَلُ الرَّجُلَيْنِ : Ана шу икки кишидан энг кучлиси фалон кишидир.
رِجْل /Оёқ: Кўпчилик жонзотларда бўладиган маълум аъзо. Аллоҳ буюради: وَامْسَحُوا بِرُؤُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ : Бошларингизга масҳ тортинглар ва тўпиқларгача оёқларингизни (ювинглар) (5/Моида 6). «Пиёда юрди» маъноларидаги رَجِل ва رَاجل сўзлари رِجْل дан ясалган. Шунингдек, رَاجَل сўзи комил эркак маъносига ҳам келади. رَاجِل нинг кўплиги رَجَّالَة ва رَجْل шаклида келади. Худди رَكْب каби. رِجَال эса رَاكِب нинг кўплиги رِكَاب кабидир. رَجُلٌ رَجِلٌ : Юришга кучи етадиган одам. رَجِل сўзининг кўплиги رِجَال шаклида келади: فَرِجَالاً أَوْ رُكْبَاناً : Пиёда ёки улов устида (2/Бақара 239).
Шунингдек, бу сўз رَجِيل ва رَجْلَة шаклларида ҳам кўплик бўлади. حَرَّةٌ رَجْلاَءُ /Тошлоқ ер: Қийинчилиги билан оёқларни тутиб қолади. أَرْجَلُ : Оёғи оқ от, оёғи катта бўлган. رَجَلْتُ الشَّاةَ : Қўйни оёқларидан осиб қўйдим. رِجْل сўзи чигиртка тўдаси ва инсоннинг замони/даври учун истиора қилинган. كَانَ ذَلِكَ عَلَى رِجْلِ فُلاَنٍ : Бу фалон кишининг замонида/даврида эди, дейилади; худди عَلىَ رَأْسِ فُلاَنٍ дейилгани каби. Шунингдек, رِجْل сув ўзани учун ҳам ишлатилади. Бирлиги رِجَْلة дир.
Сув ўзанига бу номнинг берилиши, худди مَذَانِب деб номланиши кабидир. Семизўтга ҳам رِجَْلة дейилади; чунки у оёқ остида ўсади. ِارْتَجَلَ اْلكَلاَمَ : Сўзни ўйламасдан тик турганча айтди/бадиҳатан гапирди. اِرْتَجَلَ اْلفَرَسُ فِي عَدْوِهِ : От йўрға юриш билан тез чопиш ўртасида юрди.
تَرَجَّلَ الرَّجُلُ : Киши уловидан тушди. Бунга ўхшатиб шундай дейилади: تَرَجَّلَ فِي اْلبِئْرِ : Оёқлари билан — арқон каби бирор нарса ишлатмай — қудуққа тушди. تَرَجَّلَ النَّهَارُ : Қуёш осмондан пасая бошлади; худди уловидан тушгандек. رَجَّلَ شَعْرَهُ : Гўё у сочини оёғигача осилтириб қўйган. مِرْجَل : Олов устидаги қозон. أَرْجَلْتُ الْفَصِيلَ : Сутдан ажратилган туя боласини онаси билан қўйиб юбордим. Бу билан гўё унга бир оёқ таъминлаб қўйган бўлдим.