ر ي ب
Р-й-б
رَابَنِي كَذَا وَأَرَابَنِي : Фалон нарса мени шубҳага солди, дейилади. رَيْب : Бирор нарса ҳақида гумон қилиб, сўнгра унинг ошкор бўлишидир. Шунинг учун Аллоҳ буюради: لاَ رَيْبَ فِيهِ : Унда ҳеч шубҳа йўқ (2/Бақара 2). إِرَابَة эса — бирор нарса ҳақида гумон қилиб, сўнгра унинг ошкор бўлмаслигидир. Аллоҳ буюради: يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنْ كُنْتُمْ فِي رَيْبٍ مِنَ الْبَعْثِ Эй инсонлар, агар ўлимдан сўнг қайта тирилишдан шубҳада бўлсангизлар (22/Ҳаж 5); وَإِنْ كُنْتُمْ فِي رَيْبٍ مِمَّا نَزَّلْنَا عَلَى عَبْدِنَا : Қулимизга нозил қилган нарсамиздан шубҳа ичида бўлсангиз (2/Бақара 23).
Оят бу борада ҳеч қандай шубҳа йўқлигига ишора қилади. Аллоҳ таолонинг; رَيْبَ الْمَنُونِ : Замон келтирадиган ўлим (52/Тур 30) деган сўзида ўлимни райб деб сифатлагани — ўлимдан шубҳа қилингани учун эмас, балки унинг вақти номаълумлиги сабабидандир. Инсон доимо ўлимнинг ўзидан эмас, унинг вақти борасида шубҳа ичида бўлади. Шоир шу маънода шундай дейди:
اَلنَّاسُ قَدْ عَلِمُوا أَنْ لاَ بَقَاءَ لَهُمْ *** لَوْ أَنَّهُمْ عَمِلُوا مِقْدَارَ مَا عَلِمُوا -200
200- Инсонлар абадий яшай олмасликларини билишади;
Қани энди билганлари миқдорида амал қилганларида эди.
Ушбу шеър ҳам худди шу маънодадир:
أَمِنَ الْمَنُونِ وَرَيْبِهَا تَتَوَجَّعُ؟ -201
201- Сен замондан ва унинг келтирадиган ўлимидан азоб чекаяпсанми?
وَإِنَّهُمْ لَفِي شَكٍّ مِنْهُ مُرِيبٍ : Қуръон ҳақида чуқур бир шубҳа ичидадирлар (11/Ҳуд 110); مُعْتَدٍ مُرِيبٍ : Тажовузкор, шак келтирувчи (50/Қоф 25). اِرْتِيَاب ҳам худди إرَابَة кабидир: أَمِ ارْتَابُوا أَمْ يَخَافُونَ أَنْ يَحِيفَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ وَرَسُولُهُ : Шубҳага тушдиларми, ёки Аллоҳ ва Расули уларга адолатсизлик қилишидан қўрқадиларми? (24/Нур 50); وَتَرَبَّصْتُمْ وَارْتَبْتُمْ : Кузатдингиз, шубҳага тушдингиз (57/Ҳадид 14). Аллоҳ таоло мўминлардан шубҳани нафй этмоқда: وَلا يَرْتَابَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ وَالْمُؤْمِنُونَ : Ўзларига китоб берилганлар ва иймон келтирганлар шубҳага тушмасинлар (74/Муддассир 31); ثُمَّ لَمْ يَرْتَابُوا : Сўнгра шубҳа қилмадилар (49/Ҳужурот 15).
Ҳадисда ҳам шундай дейилади: “Шубҳали нарсани тарк эт; шубҳа қилмайдиган нарсага қара!” رَيْبُ الدَّهْرِ : Замон ҳодисалари. Замоннинг райб билан сифатланиши — унда рўй беради деб ўйланган ўйин ва ҳийлалар сабабидандир. رِيبَة сўзи رَيْب ўзагидан олинган исмдир: لاَ يَزَالُ بُنْيَانُهُمُ الَّذِي بَنَوْا رِيبَةً فِي قُلُوبِهِمْ إِلاَّ أَنْ تَقَطَّعَ قُلُوبُهُمْ : Қурган бинолари, юраклари парчаланмагунча қалбларида бир шубҳа бўлиб қолаверади (9/Тавба 110). Яъни, қурган бинолари уларнинг қалбларида асраб келган кинасига ва эътиқодларининг озлиги/заифлигига далолат қилади.