ر س خ
Р-с-х
رُسُوخُ الشَّيْءِ : Бир нарсанинг мустаҳкам тарзда ўрнашишидир. رَسَخَ الْغَدِيرُ : Кўлнинг суви тортилиб, тупроқ остига сингди. اَلرَّاسِخُ فِي الْعِلْمِ : Илмнинг ҳақиқатини биладиган ва шубҳага тушмайдиган кишидир. Ушбу оятда сифатлари зикр қилинганлар — илмда томир отганлардир: الَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ ثُمَّ لَمْ يَرْتَابُوا : Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра ҳеч шубҳа қилмаганлардир (49/Ҳужурот 15). Ушбу оят ҳам худди шу масалага оиддир: لَكِنِ الرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ مِنْهُمْ وَالْمُؤْمِنُونَ يُؤْمِنُونَ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ : Бироқ уларнинг орасидан илмда пухта бўлганлар ва мўминлар, сизга нозил қилинганга ва сиздан олдин нозил қилинганга иймон келтирадилар (4/Нисо 162).

