ر ح م
Р-ҳ-м
رَحِم : Аёл бачадони/Ҳомила жойлашадиган бачадон. اِمْرَأَةٌ رَحُومٌ : Бачадонидан шикоят қиладиган аёл. رَحِم , бу маънодан истиора йўли билан қариндошлар учун ишлатилади. Чунки қариндошларнинг барчаси бир бачадондан чиққандир. Бу ўзакдан رَحِم ва رُحْم шакллари келади. Аллоҳ буюради: وَأَقْرَبَ رُحْمًا : Янада меҳрибон (18/Каҳф 81).
رَحْمَة : Раҳм қилинган кишига яхшилик қилишни тақозо этадиган бир нозиклик/ҳассосликдир. Бу сўз баъзан фақат нозиклик/ҳассослик, баъзан эса нозикликдан холи бўлган эҳсон маъносида ишлатилади. Масалан; رَحِمَ اللهُ فُلاَنًا : Аллоҳ фалон кишига раҳм қилсин.
Бу сўз Аллоҳ таолонинг сифати сифатида келганда, у билан нозиклик/мулойимлик эмас, балки фақат эҳсон кўзда тутилади. Шу маънода ривоят қилинганки; Раҳмат Аллоҳдан неъмат ва инъомлардир; инсонлардан эса мулойимлик ва шафқатдир.
Пайғамбар (сав)нинг Аллоҳ таолонинг тили билан зикр қилган ушбу ҳадиси шу маънодадир: “ أنَّهُ لَمَّا خَلَقَ الرَّحِمَ قَالَ لَهُ: أَنَا الرَّحْمَنُ، وَأَنْتِ الرَّحِمُ، شَقَقْتُ اسْمَكِ مِنْ اِسْمِي، فَمَنْ وَصَلَكِ وَصَلْتُهُ، وَمَنْ قَطَعَكِ قَطَعْتُهُ∕بَتَتُّهُ : Аллоҳ таоло раҳимни яратганда унга шундай деди: Мен Раҳмонман, сен эса раҳимсан. Сенинг исмингни Ўз исмимдан ажратиб чиқардим. Ким сени боғласа, Мен ҳам уни боғлайман; ким сени кесса, Мен ҳам уни кесаман.”
Бу ҳадис юқорида айтганларимизга ишора қиладики, у эса шудир: Раҳмат икки маънони ўз ичига олади: Мулойимлик/ҳассослик ва эҳсон. Аллоҳ таоло инсонларнинг табиатига нозикликни жойлаштирган, эҳсонни эса Ўзига хос қилиб қўйгандир.
رَحِم лафзи رَحْمَة дан келгани каби, инсонларда мавжуд бўлган маъно ҳам Аллоҳ учун бўлган маънодан келади. Шундай қилиб, зикр этилган икки сўзнинг лафзларидаги мувофиқлик каби, маънолари ҳам бир-бирига мос келади.
رَحْمَن ва رَحِيم шакллари худди نَدْمَان ва نَدِيم шакллари кабидир. رَحْمَن Аллоҳдан бошқаси учун ишлатилмайди. Чунки бу сўзнинг маъноси фақат Унинг учун бўлиши мумкин. Зеро, ҳар нарсани Ўз раҳмати билан қамраб олган — Удир.
رَحِيم эса Аллоҳдан бошқаси учун ҳам ишлатилади; у эса кўп раҳм-шафқат соҳиби бўлган кишидир. Аллоҳ буюради: إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ : Аллоҳ гуноҳларни кўп кечирувчи, марҳамати кенг Зотдир (2/Бақара 182). Аллоҳ Пайғамбар (сав)ни ҳам шундай сифатлайди: لَقَدْ جَاءكُمْ رَسُولٌ مِنْ أَنْفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُمْ بِالْمُؤْمِنِينَ رَؤُوفٌ رَحِيمٌ : Дарҳақиқат, ўз ичингиздан сизларга бир Расул келгандир. Сизни қийнаган нарса унга ҳам оғир ботади. У сизларни жуда ардоқлайди. Мўминларга ниҳоятда шафқатли ва меҳрибондир (9/Тавба 128).
Дейиладики; Аллоҳ таоло дунёда Раҳмон, охиратда эса Раҳимдир. Зеро, Унинг эҳсони дунёда мўмин ва кофирларнинг барчасини қамраб олади; охиратда эса фақат мўминларга хосдир. Шу маънода Аллоҳ буюради: وَرَحْمَتِي وَسِعَتْ كُلَّ شَيْءٍ فَسَأَكْتُبُهَا لِلَّذِينَ يَتَّقُونَ : Раҳматим ҳамма нарсани қамраб олгандир; уни тақво қилувчиларга ёзиб қўяман (7/Аъроф 156). Бу оят илоҳий раҳматнинг дунёда ҳам мўмин, ҳам кофирларни қамраб олишига, охиратда эса фақат мўминларга хос эканига ишора қилади.