ر د د
Р-д-д
رَدّ : Бирон нарсанинг бевосита ўзини ёки ҳолатларидан бири билан орқага қайтаришдир. رَدَدْتُهُ فَارْتَدَّ : Уни қайтардим, у ҳам қайтди, дейилади. Аллоҳ буюради: وَلاَ يُرَدُّ بَأْسُهُ عَنِ الْقَوْمِ الْمُجْرِمِينَ : Унинг азоби жиноятчи қавмдан орқага қайтарилмас (6/Анъом 147).
Бевосита орқага қайтаришга мисол: وَلَوْ رُدُّوا لَعَادُوا لِمَا نُهُوا عَنْهُ : Орқага юборилса эдилар, яна ман этилган ишни қилишга қайтар эдилар (6/Анъом 28); ثُمَّ رَدَدْنَا لَكُمُ الْكَرَّةَ عَلَيْهِمْ : Сўнгра уларнинг устидан сизга такрор ғалаба бердик (17/Исро 6); رُدُّوهَا عَلَيَّ : Уларни менга келтиринг (38/Сод 33); فَرَدَدْنَاهُ إِلَى أُمِّهِ : Шундай қилиб биз уни онасига орқага қайтардик (28/Қасас 13); يَا لَيْتَنَا نُرَدُّ وَلاَ نُكَذِّبَ بِآيَاتِ رَبِّنَا : Оҳ, қани эди биз (дунёга) орқага қайтарилсак эди-ю, Раббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармасак эди (6/Анъом 27).
Илгари бўлган ҳолатга қайтаришга мисол: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوَا إِنْ تُطِيعُوا الَّذِينَ كَفَرُوا يَرُدُّوكُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ فَتَنْقَلِبُوا خَاسِرِينَ : Эй иймон келтирганлар! Агар сиз кофирларга итоат қилсангиз, улар сизни, товонларингиз узра орқага қайтарурлар/динингиздан буриб юборурлар (3/Оли Имрон 149).
وَإِنْ يُرِدْكَ بِخَيْرٍ فَلاَ رَآدَّ لِفَضْلِهِ : Агар Аллоҳ сенга бирон яхшиликни ирода қилса, Унинг карамини орқага қайтарувчи йўқдир (10/Юнус 107); яъни уни узоқлаштирувчи ва унга тўсқинлик қилувчи ҳеч ким йўқдир. Ушбу оят ҳам шу маънодадир: عَذَابٌ غَيْرُ مَرْدُودٍ : Орқага қайтарилмас азоб (11/Ҳуд 76).
Аллоҳ таолога қайтиш ҳам шу қисмдандир: وَلَئِنْ رُدِدتُّ إِلَى رَبِّي لاجِدَنَّ خَيْرًا مِنْهَا مُنْقَلَبًا : Раббимга қайтарилсам ҳам, у ерда бундан яхшироғини топарман (18/Каҳф 36); ثُمَّ تُرَدُّونَ إِلَى عَالِمِ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ : Сўнгра ғайбни ва ошкорни билувчи Аллоҳга қайтариласизлар (62/Жумуа 8); ثُمَّ رُدُّوا إِلَى اللّهِ مَوْلاَهُمُ الْحَقِّ : Сўнгра ҳақиқий Мавлолари бўлган Аллоҳга қайтариладилар (6/Анъом 62). Бу оятлардаги رَدّ , ушбу оятдаги رَجْع сингаридир: ثُمَّ إِلَيْهِ تُرْجَعُونَ : Сўнгра Унга қайтариласизлар (2/Бақара 28).
Баъзиларга кўра رَدّ /қайтиш икки хил маънога келади: Бири; Аллоҳ таоло ушбу сўзи билан ишора қилган нарсага одамларни қайтаришдир: مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ : Сизларни ўша ердан яратдик, сизларни яна унга қайтарамиз (20/Тоҳа 55). Иккинчиси; Унинг одамларни, ушбу сўзи билан ишора қилган ҳаётга қайтаришидир: وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى : Яна бир бор сизларни ундан чиқарамиз (20/Тоҳа 55). Аслида бу ҳар икки маъно ҳам сўз юритилаётган калиманинг умумий маъносига кирувчи икки ҳолатдир.
فَرَدُّوا أَيْدِيَهُمْ فِي أَفْوَاهِهِمْ : Қўлларини оғизларига олиб бордилар (14/Иброҳим 9). Бу оят қуйидаги тарзларда талқин қилинади: Ғазабларидан бармоқларини тишладилар; Сукут сақлашга ишора қилиб, қўллари билан оғизларига ишора қилдилар; Қўлларини пайғамбарларнинг оғизларига қўйиб, уларни сукутга солдилар. Бу борада رَدّ калимасининг ишлатилиши, зикр этилган кишиларнинг бу ҳаракатни кетма-кет қилганларига ишора қилиш учундир.
وَدَّ كَثِيرٌ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ لَوْ يَرُدُّونَكُمْ مِنْ بَعْدِ إِيمَانِكُمْ كُفَّارًا حَسَدًا مِنْ عِنْدِ أَنْفُسِهِمْ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ الْحَقُّ : Аҳли китобнинг кўпчилиги, ҳақ ўзларига очиқ-ойдин маълум бўлганидан кейин, ичларидаги ҳасад туфайли, сизларни иймонингиздан кейин куфрга қайтаришни орзу қиладилар (2/Бақара 109); яъни сизлар уни тарк этганингиздан кейин, яна сизларни куфр ҳолатига қайтаришни исташади. Ушбу оят ҳам шу маънодадир: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوَا إِنْ تُطِيعُوا فَرِيقًا مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ يَرُدُّوكُمْ بَعْدَ إِيمَانِكُمْ كَافِرِينَ : Эй иймон келтирганлар, агар аҳли китобдан бир гуруҳга эргашсангиз, иймонингиздан кейин, сизни қайтариб кофир қиладилар (3/Оли Имрон 100).
اِرْتِدَاد -رِدَّة : Келинган йўлга яна орқага қайтишдир. Аммо رِدَّة калимаси фақат куфр маъносида ишлатилади. اِرْتِدَاد эса ҳам куфр, ҳам бошқа нарса учун ишлатилади. Аллоҳ буюради: إِنَّ الَّذِينَ ارْتَدُّوا عَلَى أَدْبَارِهِم : Ортларига (яна эски куфрларига) қайтганлар (47/Муҳаммад 25); يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَنْ يَرْتَدَّ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ : Эй иймон келтирганлар, сизлардан ким динидан қайтса (5/Моида 54). Бу — Исломдан куфрга қайтишдир. Ушбу оят ҳам шу маънодадир: وَمَنْ يَرْتَدِدْ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَيَمُتْ وَهُوَ كَافِرٌ : Сизлардан ким динидан қайтса ва кофир ҳолида ўлса (2/Бақара 217).
Мавзуга оид бошқа баъзи оятлар: فَارْتَدَّا عَلَى آثَارِهِمَا قَصَصًا : Яна изларини кузатиб орқага қайтдилар (18/Каҳф 64); إِنَّ الَّذِينَ ارْتَدُّوا عَلَى أَدْبَارِهِمْ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ الْهُدَى : Ўзларига тўғри йўл маълум бўлганидан кейин ортларига (яна эски куфрларига) қайтганлар (47/Муҳаммад 25); وَنُرَدُّ عَلَى أَعْقَابِنَا : Товонларимиз узра орқа орқага қайтайликми? (6/Анъом 71); وَلاَ تَرْتَدُّوا عَلَى أَدْبَارِكُمْ : Ортингизга қайтманг (5/Моида 21). Яъни бирон нарсанинг тўғрилигини исботлаганингиздан ва яхши эканини билганингиздан кейин ундан воз кечманг. فَلَمَّا أَنْ جَاءَ الْبَشِيرُ أَلْقَاهُ عَلَى وَجْهِهِ فَارْتَدَّ بَصِيرًا : Хушхабарчи келиб кўйлакни унинг юзига ташлаши билан, кўзи дарҳол кўрадиган ҳолга келди (12/Юсуф 96). Яъни кўриш қобилияти унга қайтди [яна кўра бошлади].
Дейилади; رَدَدْتُ الْحُكْمَ فِي كَذَا إِلَى فُلاَنٍ : Ушбу борада ҳукм чиқаришни фалон кишига ҳавола қилдим. Шу маънода Аллоҳ буюради: وَلَوْ رَدُّوهُ إِلَى الرَّسُولِ وَإِلَى أُولِي الأَمْرِ مِنْهُمْ : Уни Расулга ва ўз ичларидаги масъулият эгаларига олиб борсалар эди (4/Нисо 83); فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللّهِ وَالرَّسُولِ : Агар бирон нарсада келишмовчиликка тушсангиз, уни Аллоҳга ва Элчига олиб боринг (4/Нисо 59). رَادَّهُ فِي كَلاَمِهِ : Сўзини ўзига қайтарди, дейилади.
Ҳадисда шундай келади: “ البَيِّعَانِ يَتَرَادَّانِ ”; яъни, харидор ва сотувчининг ҳар бири олганини қайтариб беради. رِدَّةُ اْلإِبِلِ : Туянинг кетма-кет сув ичиши. أَرَدَّتِ النَّاقَةُ : Туя сув ичишдан шишди/елини катталашди. اِسْتَرَدَّ الْمَتَاعَ : Молни қайтариб сўради.