ن ج و
Н-ж-в
نَجَاء ; ўзини, жонини, молини қутқариш, бирор нарсадан ажралиш маъносини англатади. Шу маънода نَجَا فُلاَنٌ مِنْ فُلاَنٍ وأَنْجَيْتُهُ ونَجَّيْتُهُ Фалончи фалончидан қутулди, Уни қутқардим ва кўп марта қутқардим, дейилади.
Бу ҳақдаги оятлар: وَأَنْجَيْنَا الَّذِينَ آمَنُوا Биз эса иймон келтирганларни қутқардик (53/Нажм 53); إِنَّا مُنَجُّوكَ وَأَهْلَكَ إِلاَّ امْرَأَتَكَ كَانَتْ مِنَ الْغَابِرِينَ Албатта, Биз сени ҳам, аҳлингни ҳам қутқарувчимиз; фақат орқада қолувчилар орасида бўлган хотинингдан ташқари (29/Анкабут 33); وَإِذْ نَجَّيْنَاكُمْ مِنْ آَلِ فِرْعَوْنَ Сизларни фиръавн хонадонидан ҳам қутқардик; (2/Бақара 49).
Яна буюради: فَلَمَّا أَنْجَاهُمْ إِذَا هُمْ يَبْغُونَ فِي اْلأَرْض بِغَيْرِ الْحَقِّ Уларни қутқаргандан сўнг, қараса, улар Ер юзида ноҳақ равишда зулм қила бошлаган эканлар (10/Юнус 23); فَأَنْجَيْنَاهُ وَأَهْلَهُ إِلاَّ امْرَأَتَهُ كَانَتْ مِنَ الْغَابِرِينَ Биз ҳам уни ва оиласини қутқардик, фақат хотини(ни қутқармадик), чунки у орқада қолганлардан бўлди (7/Аъроф 83); فَأَنْجَيْنَاهُ وَالَّذِينَ مَعَهُ بِرَحْمَةٍ مِنَّا Уни ва у билан бирга бўлганларни раҳматимиз билан қутқардик (7/Аъроф 72);وَنَجَّيْنَاهُمَا وَقَوْمَهُمَا مِنَ الْكَرْبِ الْعَظِيمِ Ҳам ўзларини, ҳам қавмларини у улкан мусибатдан қутқардик (37/Соффат 115); نَجَّيْنَاهُمْ بِسَحَرٍ نِعْمَةً مِنْ عِنْدِنَا Саҳар пайти қутқардик. Ҳузуримиздан бир неъмат сифатида (54/Қамар 34-35); وَنَجَّيْنَا الَّذِينَ آَمَنُوا وَكَانُوا يَتَّقُونَ Биз иймон келтирган ва ёмонликдан сақланганларни эса қутқардик (41/Фуссилат 18).
Яна Аллоҳ буюради: وَلَمَّا جَاءَ أَمْرُنَا نَجَّيْنَا هُودًا وَالَّذِينَ آَمَنُوا مَعَهُ بِرَحْمَةٍ مِنَّا وَنَجَّيْنَاهُمْ مِنْ عَذَابٍ غَلِيظٍ Қачонки амримиз келди, Ҳудни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни Ўз томонимиздан бўлган раҳмат билан қутқардик, шунингдек уларни ниҳоятда қаттиқ азобдан ҳам халос қилдик (11/Ҳуд 58); ثُمَّ نُنَجِّي الَّذِينَ اتَّقَوْا وَنَذَرُ الظَّالِمِينَ فِيهَا جِثِيًّا Сўнгра Аллоҳдан қўрқиб, сақланганларни қутқарамиз ва золимларни эса жаҳаннамда ҳаммаси бирга қолдирамиз (19/Марям 72); ثُمَّ نُنَجِّي رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آَمَنُوا Сўнгра биз пайғамбарларимизни ва иймон келтирганларни қутқарамиз. (10/Юнус 103).
نَجْوَة ва نَجَاة шакллари, баландлиги билан атрофидан ажралиб турадиган, алоҳида ҳолда турган баланд жой, тепалик, яйлов маъносидадир. Бу номни олишларининг сабаби, уларнинг тошқиндан қутқаришидадир. نَجَّيْتُهُ эса, уни бир тепалик устига қўйдим, деганидир. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи ҳам шу маънога ишора қилади: فَالْيَوْمَ نُنَجِّيكَ بِبَدَنِكَ لِتَكُونَ لِمَنْ خَلْفَكَ آَيَةً Биз ҳам бугун сени, ортингдан келадиганларга бир ибрат бўлиши учун, баданинг ила қутқарамиз (10/Юнус 92).
نَجَوْتُ قِشْرَ الشَّجَرَةِ، وَجِلْدَ الشَّاةِ Дарахтнинг пўстлоғини ва қўйнинг терисини бирмунча баланд жойга қўйдим, дейилади. Бу ҳар иккиси учун ҳам муштарак тарзда ишлатилгани сабабли, шоир шундай дейди:
433- فَقُلْتُ اُنْجُوَا عَنْهَا نَجَا الْجَلْدِ إِنَّهُ *** سَيُرْضِيكُمَا مِنْهَا سَنَامٌ وَغَارِبُهُ
433- Дедим: Икковингиз (сўйилган туянинг) устидан терисини кўтаринглар; чунки унинг остида икковингизни хурсанд қиладиган бир ўркач ва унинг (икки курак суяги орасидаги) ёли бордир.
نَاجَيْتُهُ дегани, яширинча пичирлашдим. Бу феълнинг асл маъноси, бир киши билан ҳеч ким йўқ узоқ/баланд жойда ёлғиз қолишдир.
Баъзиларга кўра эса, бунинг асли نَجَاة маъносидан келиб чиқади. Бу эса, бир кишига ўзининг қутулишини таъминлайдиган бир нарсада ёрдам беришдир; ёки унинг сирини у томонидан ошкор этилишдан сақлашдир.
Худди шу ўзакдан تَنَاجَى الْقَوْمُ ҳам дейилади, бу эса жамоанинг бир-бирлари билан яширинча гаплашганини англатади. Аллоҳ буюради: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا تَنَاجَيْتُمْ فَلاَ تَتَنَاجَوْا بِالْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَمَعْصِيَةِ الرَّسُولِ وَتَنَاجَوْا بِالْبِرِّ وَالتَّقْوَى Эй иймон келтирганлар! Ўзаро махфий суҳбатлашганингизда гуноҳ, адоват ва Пайғамбарга итоатсизлик қилишни шивирлашманглар. Яхшилик ва тақвони шивирлашинглар. (58/Мужодала 9); يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا نَاجَيْتُمُ الرَّسُولَ فَقَدِّمُوا بَيْنَ يَدَيْ نَجْوَاكُمْ صَدَقَةً Эй иймон келтирганлар! Пайғамбар билан махфий бир нарса сўзлашадиган пайтингизда, бу махфий суҳбатингиздан олдин бир садақа беринглар. (58/Мужодала 12).
نَجْوَى (Нажво) сўзининг асли масдардир. Аллоҳ буюради: إِنَّمَا النَّجْوَى مِنَ الشَّيْطَانِ Махфий суҳбат фақат шайтондандир (58/Мужодала 10); أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ نُهُوا عَنِ النَّجْوَى ثُمَّ يَعُودُونَ لِمَا نُهُوا عَنْهُ وَيَتَنَاجَوْنَ بِالْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَمَعْصِيَةِ الرَّسُولِ Махфий суҳбатлашишдан қайтарилгандан сўнг, яна ўзлари қайтарилган ишни қилишга уриниб, гуноҳ, адоват ва Пайғамбарга итоатсизлик қилиш борасида яширинча суҳбатлашадиганларни кўрмадингми? (58/Мужодала 8).
لَاهِيَةً قُلُوبُهُمْ وَأَسَرُّوا النَّجْوَى الَّذِينَ ظَلَمُوا Қалблари доим ўйин-кулгида (ғафлатда), ва ўша золимлар ўзаро мана бу махфий пичирлашни қилдилар (21/Анбиё 3). Бу ибора уларнинг ҳеч қачон ошкор бўлмасликларига диққат қаратмоқда. Зеро, махфий суҳбат баъзан кейинчалик ошкор бўлади, зоҳир бўлади; Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи каби: مَا يَكُونُ مِنْ نَجْوَى ثَلَاثَةٍ إِلاَّ هُوَ رَابِعُهُمْ وَلاَ خَمْسَةٍ إِلاَّ هُوَ سَادِسُهُمْ Уч кишининг махфий суҳбатлашган жойида тўртинчиси, албатта, У Зотдир. Беш кишининг махфий суҳбатлашган жойида олтинчиси, албатта, У Зотдир (58/Мужодала 7).
Баъзан نَجْوَى сифат сифатида ҳам ишлатилади: هُوَ نَجْوَى У нажводир; وهُمْ نَجْوَى Улар нажводирлар, сўзлари каби. Шу маънода Аллоҳ буюради: وَإِذْ هُمْ نَجْوَى . Бир-бирлари билан пичирлашаётганларида ҳам (17/Исро 47).
نَجِيّ ва مُنَاجِي шакллари, ҳам бир киши учун, ҳам кўплик учун ишлатилиши мумкин. Аллоҳ буюради: وَقَرَّبْنَاهُ نَجِيًّا махфий суҳбат қилиш учун Ўзимизга яқинлаштирдик (19/Марям 52); فَلَمَّا اسْتَيْئَسُوا مِنْهُ خَلَصُوا نَجِيًّا Қачонки улар уни қутқаришдан умидларини уздилар, ўшанда пичирлашиб у ердан узоқлашдилар (12/Юсуф 80).
اِنْتَجَيْتُ فُلاَنًا ибораси, бир кишини сири учун дўст тутишдир.
أَنْجَى فُلاَنٌ ибораси эса, бир тепаликка чиқиш деганидир.
هُمْ فِي أَرْضٍ نَجَاةٍ Улар хавфдан узоқ/хавфсиз жойдадирлар. Яъни: Улар, дарахтларидан шохлар, ўтинлар қўлга киритиб қутуладилар. Яъни, булар олинади ва қутулинади.
نَجَا эса, пўсти арчилган чивиқлардир.
Баъзилар дейди: نَجَوْتُ فُلاَنًا Фалончининг оғзи ҳидини искадим, деганидир. Шоирнинг қуйидаги сўзини ҳам далил сифатида келтирган:
434- نَجَوْتُ مُجَالِدًا فَوَجَدْتُ مِنْهُ *** كَرِيحِ اْلكَلْبِ مَاتَ حَدِيثَ عَهْدٍ
434- Мужолид билан яширинча гаплашдим, ундан бир ҳид туйдим
Бу ҳали энди ўлган итнинг ҳидидан фарқсиз эди.
Агар фақат шу байтга таяниб نَجَوْتُ феълини бу маънога тортган бўлса, бу байтда унинг фикрини қўллаб-қувватлайдиган ҳеч нарса йўқ. Шоир бу ерда, у билан яширинча гаплашганини, унинг хушбўй ҳид билан ўзини бурканишидан ўлик итнинг ҳидини туйганини ифода этган.
Инсоннинг орқасидан чиқадиган нарса ҳам киноя йўли билан نَجْو нажв деб номланган.
شَرِبَ دَوَاءً فَمَا أَنْجَاهُ Бир дори ичди, аммо бу уни қутқармади, яъни, оёққа турғизмади.
اِسْتِنْجَاء эса, орқадан чиқадиган нарсани яхшилаб тозалашга уринишдир. Бундан ташқари, ушбу нарсани қолдириш учун мос жой излаш ҳам худди шу ном билан аталади. Бу худди تَغَوَّطَ феъли кабидир, у ташқарига чиқиш учун мос жой излашни ифода этади. Шунингдек, ушбу нарсани тозалаш учун бир парча тош, тупроқ топишга уриниш маъносига ҳам келади. Бу эса اِسْتَجْمَرَ сўзига ўхшайди, у бир جِمَار (жимор) яъни, тош излашдир.
نَجْأَة ҳам кўз билан урмоқдир (кўз тегдирмоқдир). Дарҳақиқат, ҳадисда шундай дейилган: اِدْفَعُوا نَجْأَةَ السَّائِلِ بِالُّلقْمَةِ Тиланчининг кўз тегдиришини бир луқма бериб таъсирсиз ҳолга келтиринглар.