ن ذ ر
Н-з-р
نَذْر : Кишининг ўзи учун зарурий бўлмаган бирор нарсани, бирор ишнинг бўлиши шартига боғлаган ҳолда ўз зиммасига мажбурий қилиб олишидир. نَذَرْتُ لِلَّهِ أَمْرًا Аллоҳ учун бир нарсани назр қилдим, ибораси ҳам шундандир. Аллоҳ буюради: إِنِّي نَذَرْتُ لِلرَّحْمَنِ صَوْمًا Мен Раҳмонга рўзани назр қилдим. (19/Марям 26); وَمَا أَنْفَقْتُمْ مِنْ نَفَقَةٍ أَوْ نَذَرْتُمْ مِنْ نَذْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ يَعْلَمُهُ Қандай бир нафақа қилган бўлсангиз ёки қандай бир назр атаган бўлсангиз, Аллоҳ уни албатта билади (2/Бақара 270).
إِنْذَار эса, ичида қўрқув бўлган хабар беришдир. Худди تَبْشِير ҳам ичида шодлик бўлган хабар бўлгани кабидир. Аллоҳ буюради: فَأَنْذَرْتُكُمْ نَارًا تَلَظَّى Сизларни ловуллаб ёнувчи дўзах ҳақида огоҳлантирдим (92/Лайл 14); فَإِنْ أَعْرَضُوا فَقُلْ أَنْذَرْتُكُمْ صَاعِقَةً مِثْلَ صَاعِقَةِ عَادٍ وَثَمُودَ Агар улар яна юз ўгирсалар: “Мен сизларни Од ва Самуднинг бошига келган чақмоққа ўхшаш бир чақмоқдан огоҳлантирдим”, – деб айт (41/Фуссилат 13); وَاذْكُرْ أَخَا عَادٍ إِذْ أَنْذَرَ قَوْمَهُ بِاْلأَحْقَافِ وَقَدْ خَلَتِ النُّذُرُ مِنْ بَيْنِ يَدَيْهِ وَمِنْ خَلْفِهِ Од қавмининг биродари Ҳудни ёдга ол. Ўшанда у Аҳқоф деб аталган жойда қавмини огоҳлантирган эди. Ундан олдин ҳам, кейин ҳам қанчадан-қанча огоҳлантирувчилар ўтган эди. (46/Аҳқоф 21); وَالَّذِينَ كَفَرُوا عَمَّا أُنْذِرُوا مُعْرِضُونَ Куфр келтирганлар эса ўзлари огоҳлантирилган нарсадан юз ўгирувчидирлар (46/Аҳқоф 3).
Яна Аллоҳ буюради: لِتُنْذِرَ أُمَّ الْقُرَى وَمَنْ حَوْلَهَا وَتُنْذِرَ يَوْمَ الْجَمْعِ لاَ رَيْبَ فِيهِ шаҳарлар онасини ва унинг атрофидагиларни огоҳлантиришинг ҳамда у ҳақида ҳеч қандай шубҳа бўлмаган қиёмат кунининг даҳшатидан уларни огоҳлантиришинг (42/Шуро 7); لِتُنْذِرَ قَوْمًا مَا أُنْذِرَ آَبَاؤُهُمْ فَهُمْ غَافِلُونَ Ота-боболари огоҳлантирилмаган ва ўзлари ҳам ғофил бўлган қавмни, ниҳоятда қудратли ва ниҳоятда меҳрибон Аллоҳ нозил қилган (Қуръон) билан огоҳлантиришинг (36/Ёсин 6).
نَذِير эса, огоҳлантирувчи кишидир. Бу тушунча инсон бўладими ёки бошқа нарса бўладими, огоҳлантириш хусусиятига эга бўлган ҳар бир нарса учун ишлатилади.
قَالَ يَا قَوْمِ إِنِّي لَكُمْ نَذِيرٌ مُبِينٌ Деди: Эй қавмим! Ҳақиқатан, мен сизларга очиқ бир огоҳлантирувчиман (71/Нуҳ 2); وَقُلْ إِنِّي أَنَا النَّذِيرُ الْمُبِينُ Айт: Шубҳасиз, мен очиқ-ойдин бир огоҳлантирувчиман (15/Ҳижр 89); وَمَا أَنَا إِلاَّ نَذِيرٌ مُبِينٌ Мен фақат очиқ-ойдин бир огоҳлантирувчиман (46/Аҳқоф 9); أَوَلَمْ نُعَمِّرْكُمْ مَا يَتَذَكَّرُ فِيهِ مَنْ تَذَكَّرَ وَجَاءَكُمُ النَّذِيرُ Сизларга эслайдиган киши эслайдиган қадар умр бермадикми? Ҳамда сизларга огоҳлантирувчи ҳам келган эди (35/Фотир 37); نَذِيرًا لِلْبَشَرِ Инсонлар учун бир огоҳлантирувчи сифатида (74/Муддассир 36).
نُذُر эса, шу сўзнинг кўплигидир. Аллоҳ буюради: هَذَا نَذِيرٌ مِنَ النُّذُرِ Бу ҳам аввалги огоҳлантирувчилардан бир огоҳлантирувчидир (53/Нажм 56), яъни: Ундан олдин ўтган пайғамбарлардан биридир. Аллоҳ буюради: كَذَّبَتْ ثَمُودُ بِالنُّذُرِ Самуд ҳам у огоҳлантиришларни ёлғонга чиқардилар (54/Қамар 23); وَلَقَدْ جَاءَ آَلَ فِرْعَوْنَ النُّذُرُ Фиръавн хонадонига ҳам, албатта, огоҳлантиришлар келди (54/Қамар 41); كَذَّبَتْ عَادٌ فَكَيْفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ Од (қавми) ҳам ёлғонга чиқарди, азобим ва огоҳлантиришларим қандай бўлди? (54/Қамар 18).
قَدْ نَذِرْتُ ибораси эса, мен буни билдим ва ундан эҳтиёт бўлдим, деганидир.