ن س أ
Н-с-ъ
نَسْء : Замон жиҳатидан бир муддат кечикишдир. Шунинг учун аёлнинг ҳайзи кечикиб, унинг ҳомиладор бўлганига умид пайдо бўлганда نُسِئَتِ اْلمَرْأَةُ дейилади. Бу ҳолатдаги аёлга эса نَسُوء деб ном берилган. Бир кишига узоқ умр тилаш, ажали кечроқ берилишини тилаш ҳам мана шундай ифодаланади: نَسَأَ اللهُ فِي أَجَلِكَ، وَنَسَأَ اللهُ أَجَلَكَ
نَسِيئَة — бир нарсани, пули кейинроқ бериладиган шарт билан сотишдир [муддатли савдо]. Араблар орасида одатга айланган نَسِيء сўзи ҳам шу ўзакдандир. Бу эса, одатда келадиган ҳаром ойлардан баъзиларини ортга суришдир. Аллоҳ буюради: إِنَّمَا النَّسِيءُ زِيَادَةٌ فِي الْكُفْرِ Ўша Насийъ нари борса куфр устига зиёда бўлган куфрдирки, (9/Тавба 37).
Олдинги моддада келтирганимиз Бақара 106-ояти мана бундай ҳам ўқилган: مَا نَنْسَخْ مِنْ آَيَةٍ أَوْ نَنْساْهَا نَأْتِ بِخَيْرٍ مِنْهَا أَوْ مِثْلِهَا Биз бирон оятни насх қилсак ёки уни кечиктирсак, ундан яхшироғини ёхуд унга ўхшашини келтирамиз (2/Бақара 106), яъни, ортга сурсак. Бу ё уни унуттириш, ё ҳукмини бекор қилиш тарзида бўлади.
مِنْسَأٌ сўзи — бир нарса у билан орқага итариладиган таёқдир. Аллоҳ буюради: إِلاَّ دَابَّةُ اْلأَرْض تَأْكُلُ مِنْسَأَتَهُ Фақат бир ёғоч қурти унинг ерга таяниб турган таёғини еб турарди (34/Сабаъ 14).
نَسَأَتِ اْلإِبِلُ فِي ظَمَئِهَا يَوْمًا أَوْ يَوْمَيْنِ Туя ташналигини бир кун ёки икки кун кечиктирди, яъни: Сув ичишни ортга сурди. Шоир бундай дейди:
439- أمُونٌ كَأَلْوَاحِ اْلإرَانِ نَسأْتُهَا *** عَلَى لاَحبٍ كَأَنَّهُ ظَهْر بُرجُد
439- Тобут тахталарига ўхшаш бақувват туяни ташна ҳолда ҳайдадим;
Очиқ текис йўл томон; гўё у буржуднинг (чизиқли матонинг) юз томонидир.
نَسُوء сўзи — ичилиши кечиккани сабабли қуюқлашиб, сув қўшиб суюлтириладиган сут, деганидир.