ن م ل
Н-м-л
Аллоҳ буюради: عَضُّوا عَلَيْكُمُ اْلأَنَامِلَ مِنَ الْغَيْظِ Сизга қарши ғазабларидан бармоқларининг учларини тишлайдилар (3/Оли Имрон 119) оятида келган أَنَامِل сўзи أَنْمُلَة сўзининг кўплигидир. Бу эса бармоқларнинг тирноққа энг яқин бўлган бўғимидир. فُلاَنٌ مُؤَنْمِلُ اْلأَصَابِعِ ибораси бир кишининг калта ва йўғон бармоқли эканини англатади. Бу сўздаги ҳамза — зоидадир. Чунки هُوَ نَمِلُ اْلأَصَابِعِ дейилади. Сўзнинг бу ерда келтирилиши аслига кўра эмас, балки қўлланилишига кўрадир.

