ن ح ب
Н-ҳ-б
Бажарилиши вожиб деб ҳукм қилинган назр маъносидаги نَحْب сўзи қуйидаги иборада учрайди: قَضَى فُلاَنٌ نَحْبَهُ Фалон киши сўзига вафо қилди. Яъни: назрини адо этди. Аллоҳ буюради: فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً баъзиси назрини адо этган (жонини берган), баъзиси эса кутмоқда. Улар ўз аҳду паймонларини асло ўзгартирганлари йўқ (33/Аҳзоб 23).
Вафот этган киши ҳам шу феъл билан ифодаланади. قَضَى أَجَلَهُ Ажали тугади/вафот этди; اِسْتَوْفَى أُكْلَهُ егулигини тамом қилди; قَضَى مِنَ الدُّنْيَا حَاجَتَهُ Дунёдан эҳтиёжини адо этди.
نَحِيبُ : овоз чиқариб фарёд чекиб йиғлашдир.
نُحَاب эса, йўталдир.