ط ر و
Т-р-в
لَحْمًا طَرِيًّا : (16/Наҳл 14); яъни тоза ва юмшоқ гўшт. Бу сўз طَرَاء ва طَرَاوَة ўзакларидан келади. طَرَّيْتُ كَذَا فَطَرِيَ /Фалон нарсани тоза ва юмшоқ қилдим, у эса юмшади, дейилади. Шу маънодан либосга مُطَرَّاة /юмшоқ, хушбўй суртилган, дейилади. إِطْرَاء : Такрорланадиган мақтов/ҳаддан ошган мақтов. Ҳамза билан طَرَأَ феъли, طَلَعَ /чиқди, кўтарилди маъносидадир.

