ط و ل
Т-в-л
طُول ва قِصَر сўзлари, илгари ўтгани каби, нисбий исмлардандир. Бу сўз замон ва шунга ўхшашлар каби ҳам зот, ҳам ораз билан боғлиқ ҳолда ишлатилади: فَطَالَ عَلَيْهِمُ الْأَمَدُ : Уларнинг устидан узоқ вақт ўтди (57/Ҳадид 16); إِنَّ لَكَ فِي اَلنَّهَارِ سَبْحًا طَوِيلًا : Кундузлари сени узоқ узоқ машғул қиладиган ишларинг бордир (73/Муззаммил 7). طَوِيل-طُوَال (узун), عَرِيض-عُرَاض (кенг) дейилади. Кўплиги طِوَال; баъзиларга кўра эса طِيَال шаклида келади.
Бу сўзнинг узунлик маъноси нуқтаи назаридан, ҳайвон устига ташлаб қўйиладиган ипга طِوَل дейилади. طَوِّلْ فَرَسَكَ : Отингнинг арқонини бўшат/узайтир. Узоқ вақтга طَوَالُ الدَّهْرِ дейилади. تَطَاوَلَ فُلاَنٌ : Фалончи киши бўйнини кўрсатди/чўзди ёки кучини кўрсатди. Аллоҳ буюради: فَتَطَاوَلَ عَلَيْهِمُ الْعُمُرُ : Уларнинг устидан узоқ замонлар ўтди (28/Қосос 45).
طَوْل шакли лутф ва эҳсон/бахшиш маъносига хосдир: شَدِيدِ الْعِقَابِ ذِي الطَّوْلِ : Азоби қаттиқ, фазли кенг Зотдир (40/Ғофир 3); وَإِذَا أُنْزِلَتْ سُورَةٌ أَنْ آَمِنُوا بِاللَّهِ وَجَاهِدُوا مَعَ رَسُولِهِ اسْتَأْذَنَكَ أُولُو الطَّوْلِ مِنْهُمْ : «Аллоҳга иймон келтиринг, Расули билан бирга жиҳод қилинг», деб бир сура нозил қилинган вақтда, улардан бойлик эгаси бўлганлар сендан изн истадилар (9/Тавба 86). وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ مِنْكُمْ طَوْلًا أَنْ يَنْكِحَ الْمُحْصَنَاتِ الْمُؤْمِنَاتِ : Сизлардан ким ҳур мўмина аёлларни никоҳлашга бир бойликка кучи етмаса (4/Нисо 25) оятида келган طَوْلاً сўзи, маҳр ва нафақа учун сарфланадиган пул/молдан киноядир.
طَالُوت : Хос исм бўлиб, аъжамий (арабча келиб чиқишга эга бўлмаган исм)дир.