ط و ق
Т-в-қ
طَوْق сўзининг асл маъноси — хоҳ каптарнинг бўйнидаги ҳалқа каби туғма бўлсин, хоҳ олтин ва кумуш ҳалқа каби ясама бўлсин — бўйинга ўтказиладиган нарсадир. Лекин бу тушунчанинг маъноси кенгайтирилиб, шундай дейилади: طَوَّقْتُهُ كَذَا: Унинг бўйнига фалон нарсани ўтказдим/ўрадим, худди قَلَّدْتُهُ сўзи каби. Аллоҳ буюради: سَيُطَوَّقُونَ مَا بَخِلُوا بِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ: Бахиллик қилган нарсалари қиёмат куни бўйинларига ўралади (3/Оли Имрон 180). Бу оятда ташбеҳ қилинган. Дарҳақиқат, ҳадисда ҳам шундай буюрилади: يَأْتِي أَحَدَكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ شُجَاعٌ أَقْرَعُ لَهُ زَبِيبَتَانِ فَيَتَطَوَّقُ بِهِ فَيَقُولُ أَنَا الزَّكَاةُ الَّتِي مَنَعْتَنِي: Қиёмат куни сизлардан бирингизга кўзлари устида икки нуқта бўлган кал илон келиб бўйнига ўралади ва: «Мен сен бермаган закотингман», дейди.
طَاقَة: Инсоннинг машаққат билан бажара оладиган миқдорининг номидир. Бу ҳам бирор нарсани ўраб турувчи ҳалқага ўхшатилган. رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ: Эй Роббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юкламагин (2/Бақара 286); яъни бажаришда қийналадиган нарсаларни бизга юкламагин. Оятнинг маъноси: «Бизга кучимиз етмайдиган нарсаларни юкламагин» дегани эмас. Зеро Аллоҳ таоло қуйидаги оятларда буюрганидек, баъзан инсонни ўзига оғир келадиган нарсалар билан масъул тутади: وَيَضَعُ عَنْهُمْ إِصْرَهُمْ وَالْأَغْلَالَ الَّتِي كَانَتْ عَلَيْهِمْ: Уларнинг гарданларидаги оғир юкларни ва бўйинларидаги занжирларни олиб ташлайди (7/Аъроф 157); وَوَضَعْنَا عَنْكَ وِزْرَكَ: Сиздан юкингизни олиб қўйдик (94/Шарҳ 2); яъни тарк этилишида гуноҳ бўлган оғир ибодатларни сенга енгиллаштирдик. Қуйидаги оят ҳам шу маънодадир: قَالُوا لَا طَاقَةَ لَنَا الْيَوْمَ بِجَالُوتَ وَجُنُودِهِ: (2/Бақара 249).