وَمِزَاجُهُ مِنْ تَسْنِيمٍ 1448 yil 8 jumadul-avval | 2026 yil 19 oktyabr, dushanba
Tasnim Qur'oni Karim ma'nolarining izohli va so'zma-so'z tarjimasi hamda so'zlarning o'zagi va tahlilini o'rgatuvchi ilmiy-tadqiqot platformasi.
Tasnim © 2026
O'zbek O'zbek Ўзбек Русский English ← Ro'yxatga qaytish رَدّ : Бирон нарсанинг бевосита ўзини ёки ҳолатларидан бири билан орқага қайтаришдир. رَدَدْتُهُ فَارْتَدَّ : Уни қайтардим, у ҳам қайтди , дейилади. Аллоҳ буюради: وَلاَ يُرَدُّ بَأْسُهُ عَنِ الْقَوْمِ الْمُجْرِمِينَ : Унинг азоби жиноятчи қавмдан орқага қайтарилмас (6/Анъом 147). Бевосита орқага қайтаришга мисол: وَلَوْ رُدُّوا لَعَادُوا لِمَا نُهُوا عَنْهُ : Орқага юборилса эдилар, яна ман этилган ишни қилишга қайтар эдилар (6/Анъом 28); ثُمَّ رَدَدْنَا لَكُمُ الْكَرَّةَ عَلَيْهِمْ : Сўнгра уларнинг устидан сизга такрор ғалаба бердик (17/Исро 6); رُدُّوهَا عَلَيَّ : Уларни менга келтиринг (38/Сод 33); فَرَدَدْنَاهُ إِلَى أُمِّهِ : Шундай қилиб биз уни онасига орқага қайтардик (28/Қасас 13); يَا لَيْتَنَا نُرَدُّ وَلاَ نُكَذِّبَ بِآيَاتِ رَبِّنَا : Оҳ, қани эди биз (дунёга) орқага қайтарилсак эди-ю, Раббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармасак эди (6/Анъом 27). Илгари бўлган ҳолатга қайтаришга мисол: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوَا إِنْ تُطِيعُوا الَّذِينَ كَفَرُوا يَرُدُّوكُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ فَتَنْقَلِبُوا خَاسِرِينَ : Эй иймон келтирганлар! Агар сиз кофирларга итоат қилсангиз, улар сизни, товонларингиз узра орқага қайтарурлар /динингиздан буриб юборурлар (3/Оли Имрон 149). وَإِنْ : (11/Ҳуд 76). : (2/Бақара 28). (20/Тоҳа 55). Аслида бу ҳар икки маъно ҳам сўз юритилаётган калиманинг умумий маъносига кирувчи икки ҳолатдир. (3/Оли Имрон 100). (2/Бақара 217). Мавзуга оид бошқа баъзи оятлар: (47/Муҳаммад 25); (12/Юсуф 96). Яъни кўриш қобилияти унга қайтди [яна кўра бошлади]. , дейилади.
يُرِدْكَ
بِخَيْرٍ فَلاَ رَآدَّ لِفَضْلِهِ :
Агар Аллоҳ сенга бирон яхшиликни ирода қилса, Унинг карамини орқага қайтарувчи йўқдир
(10/Юнус 107); яъни уни узоқлаштирувчи ва унга тўсқинлик қилувчи ҳеч ким йўқдир. Ушбу оят ҳам шу маънодадир: عَذَابٌ غَيْرُ
مَرْدُودٍ
Орқага
қайтарилмас азоб
Аллоҳ таолога қайтиш ҳам шу қисмдандир: وَلَئِنْ
رُدِدتُّ
إِلَى رَبِّي لاجِدَنَّ خَيْرًا مِنْهَا مُنْقَلَبًا :
Раббимга қайтарилсам ҳам, у ерда бундан яхшироғини топарман
(18/Каҳф 36); ثُمَّ
تُرَدُّونَ
إِلَى عَالِمِ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ :
Сўнгра ғайбни ва ошкорни билувчи Аллоҳга қайтариласизлар
(62/Жумуа 8); ثُمَّ
رُدُّوا
إِلَى اللّهِ مَوْلاَهُمُ الْحَقِّ :
Сўнгра ҳақиқий Мавлолари бўлган Аллоҳга қайтариладилар
(6/Анъом 62). Бу оятлардаги رَدّ , ушбу оятдаги رَجْع сингаридир: ثُمَّ إِلَيْهِ
تُرْجَعُونَ
Сўнгра Унга қайтариласизлар
Баъзиларга кўра رَدّ /
қайтиш
икки хил маънога келади: Бири; Аллоҳ таоло ушбу сўзи билан ишора қилган нарсага одамларни қайтаришдир: مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ :
Сизларни ўша ердан яратдик, сизларни яна унга қайтарамиз
(20/Тоҳа 55). Иккинчиси; Унинг одамларни, ушбу сўзи билан ишора қилган ҳаётга қайтаришидир: وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى :
Яна бир бор сизларни ундан чиқарамиз
فَرَدُّوا
أَيْدِيَهُمْ فِي أَفْوَاهِهِمْ :
Қўлларини оғизларига олиб бордилар
(14/Иброҳим 9). Бу оят қуйидаги тарзларда талқин қилинади: Ғазабларидан бармоқларини тишладилар; Сукут сақлашга ишора қилиб, қўллари билан оғизларига ишора қилдилар; Қўлларини пайғамбарларнинг оғизларига қўйиб, уларни сукутга солдилар. Бу борада رَدّ калимасининг ишлатилиши, зикр этилган кишиларнинг бу ҳаракатни кетма-кет қилганларига ишора қилиш учундир.
وَدَّ كَثِيرٌ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ لَوْ
يَرُدُّونَكُمْ
مِنْ بَعْدِ إِيمَانِكُمْ كُفَّارًا حَسَدًا مِنْ عِنْدِ أَنْفُسِهِمْ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ الْحَقُّ :
Аҳли китобнинг кўпчилиги, ҳақ ўзларига очиқ-ойдин маълум бўлганидан кейин, ичларидаги ҳасад туфайли, сизларни иймонингиздан кейин куфрга қайтаришни орзу қиладилар
(2/Бақара 109); яъни сизлар уни тарк этганингиздан кейин, яна сизларни куфр ҳолатига қайтаришни исташади. Ушбу оят ҳам шу маънодадир: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوَا إِنْ تُطِيعُوا فَرِيقًا مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ
يَرُدُّوكُمْ
بَعْدَ إِيمَانِكُمْ كَافِرِينَ :
Эй иймон келтирганлар, агар аҳли китобдан бир гуруҳга эргашсангиз, иймонингиздан кейин, сизни қайтариб кофир қиладилар
اِرْتِدَاد -رِدَّة : Келинган йўлга яна орқага қайтишдир. Аммо رِدَّة калимаси фақат куфр маъносида ишлатилади. اِرْتِدَاد эса ҳам куфр, ҳам бошқа нарса учун ишлатилади. Аллоҳ буюради: إِنَّ الَّذِينَ
ارْتَدُّوا
عَلَى أَدْبَارِهِم :
Ортларига (яна эски куфрларига) қайтганлар
(47/Муҳаммад 25); يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَنْ
يَرْتَدَّ
مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ :
Эй иймон келтирганлар, сизлардан ким динидан қайтса
(5/Моида 54). Бу — Исломдан куфрга қайтишдир. Ушбу оят ҳам шу маънодадир: وَمَنْ
يَرْتَدِدْ
مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَيَمُتْ وَهُوَ كَافِرٌ :
Сизлардан ким динидан қайтса ва кофир ҳолида ўлса
فَارْتَدَّا
عَلَى آثَارِهِمَا قَصَصًا :
Яна изларини кузатиб орқага қайтдилар
(18/Каҳф 64); إِنَّ الَّذِينَ
ارْتَدُّوا
عَلَى أَدْبَارِهِمْ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ الْهُدَى :
Ўзларига тўғри йўл маълум бўлганидан кейин ортларига (яна эски куфрларига) қайтганлар
وَنُرَدُّ
عَلَى أَعْقَابِنَا :
Товонларимиз узра орқа орқага қайтайлик ми ?
(6/Анъом 71); وَلاَ
تَرْتَدُّوا
عَلَى أَدْبَارِكُمْ :
Ортингизга қайтманг
(5/Моида 21). Яъни бирон нарсанинг тўғрилигини исботлаганингиздан ва яхши эканини билганингиздан кейин ундан воз кечманг. فَلَمَّا أَنْ جَاءَ الْبَشِيرُ أَلْقَاهُ عَلَى وَجْهِهِ
فَارْتَدَّ
بَصِيرًا :
Хушхабарчи келиб кўйлакни унинг юзига ташлаши билан, кўзи дарҳол кўрадиган ҳолга келди
Дейилади; رَدَدْتُ الْحُكْمَ فِي كَذَا إِلَى فُلاَنٍ : Ушбу борада ҳукм чиқаришни фалон кишига ҳавола қилдим. Шу маънода Аллоҳ буюради: وَلَوْ
رَدُّوهُ
إِلَى الرَّسُولِ وَإِلَى أُولِي الأَمْرِ مِنْهُمْ :
Уни Расулга ва ўз ичларидаги масъулият эгаларига олиб борсалар эди
(4/Нисо 83); فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ
فَرُدُّوهُ
إِلَى اللّهِ وَالرَّسُولِ :
Агар бирон нарсада келишмовчиликка тушсангиз, уни Аллоҳга ва Элчига олиб боринг
(4/Нисо 59). رَادَّهُ فِي كَلاَمِهِ :
Сўзини ўзига қайтарди
Ҳадисда шундай келади: “ البَيِّعَانِ يَتَرَادَّانِ ”; яъни, харидор ва сотувчининг ҳар бири олганини қайтариб беради. رِدَّةُ اْلإِبِلِ : Туянинг кетма-кет сув ичиши. أَرَدَّتِ النَّاقَةُ :
Туя сув ичишдан шишди/елини катталашди
. اِسْتَرَدَّ الْمَتَاعَ : Молни қайтариб сўради.