م ر ر
М-р-р
مُرُور сўзи йўл юриш ва бирор нарсадан ўтиш деганидир. Аллоҳ буюради: وَإِذَا مَرُّوا بِهِمْ يَتَغَامَزُونَ Уларнинг олдидан ўтганларида бир-бирларига кўз қисардилар (83/Мутоффифун 30); مَرُّوا كِرَاماً وَإِذَا مَرُّوا بِاللَّغْوِ беҳуда бир нарсага дуч келганларида эса, юз ўгириб, олийжаноблик билан ўтиб кетадилар (25/Фурқон 72).
Яъни, мўминлар беҳуда/ёмон нарсаларни гапиришга мажбур бўлганларида киноя ишлатадилар, ёмон нарса эшитганларида эшитмаганга оладилар, кўрганларида эса ундан юз ўгирадилар.
Аллоҳ буюради: فَلَمَّا كَشَفْنَا عَنْهُ ضُرَّهُ مَرَّ كَأَنْ لَمْ يَدْعُنَا إِلَى ضُرٍّ مَسَّهُ Ундан зарарини кетказсак, гўё унга теккан ўша зарар учун Бизга ҳеч илтижо қилмагандек, писанд қилмай ўтиб кетаверади (10/Юнус 12).
Бу ерда келган مَرَّ сўзининг ифодалаган маъноси, وَإِذَا أَنْعَمْنَا عَلَى اْلإِنْسَانِ أَعْرَضَ وَنَأَى بِجَانِبِهِ Инсонга неъмат берганимизда, юз ўгириб, четга бурилиб кетади (17/Исро 83) оятининг ифодалаган маъноси кабидир.
أَمْرَرْتُ اْلحَبْلَ жумласи арқонни эшдим/бурадим деганидир. Худди шу маънода مَرِير ва مُمَرّ сўзлари ҳам кучли, чидамли ва мустаҳкам маъноларини англатади. Шу маънода فُلاَنٌ ذُو مِرَّةٍ дейилади, бу эса худди унинг эшими мустаҳкам эканини англатади. Аллоҳ таоло ҳам: ذُو مِرَّةٍ فَاسْتَوَى Бир куч эгаси дарҳол кўтарилди (53/Нажм 6).
مَرَّ الشَّيْءُ ва أَمَرَّ ибораси бирор нарса аччиқ бўлди деганидир. Шу маънода فُلاَنٌ مَا يُمِرُّ وَمَا يُحْلِي Фалончи на аччиқ, на ширин дейилади. Яъни: на фойдаси тегади, на зарари.
Аллоҳ буюради: حَمَلَتْ حَمْلاً خَفِيفاً فَمَرَّتْ بِهِ жуфти енгил бир юкни кўтарди ва шу ҳолда уни бир муддат олиб юрди (7/Аъроф 189), оятида келган فَمَرَّتْ феъли ҳақида шундай дейилади: Бир муддат шундай давом этди деганидир.
مَرَّة ва مَرَّتَيْنِ исмлари эса, худди فَعْلَة ва فِعْلَتَيْن қолиплари кабидир ва замоннинг ҳар қандай бўлаги учун ишлатилади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай буюради: الَّذِينَ عَاهَدْتَ مِنْهُمْ ثُمَّ يَنْقُضُونَ عَهْدَهُمْ فِي كُلِّ مَرَّةٍ وَهُمْ لاَ يَتَّقُونَ - Улар билан аҳд қилганинг ҳолда, ҳар гал аҳдларини бузадилар ва бундан ҳеч чекинмайдилар (8/Анфол 56); وَهُم بَدَؤُوكُمْ أَوَّلَ مَرَّةٍ …илк марта улар буни сизларга қарши бошлаган эдилар (9/Тавба 13) إِِنْ تَسْتَغْفِرْ لَهُمْ سَبْعِينَ مَرَّةً Улар учун етмиш марта мағфират сўрасанг ҳам (9/Тавба 80); اِنَّكُمْ رَضِيتُم بِالْقُعُودِ أَوَّلَ مَرَّةٍ чунки илк гал, ўтириб қолишга рози бўлдингиз (9/Тавба 83); سَنُعَذِّبُهُم مَرَّتَيْنِ Уларни икки карра азоблаймиз (9/Тавба 101); ثَلَاثَ مَرَّاتٍ уч марта (24/Нур 58).