م ي ل
М-й-л
مَيْل : Ўртадаги ҳолатдан четланиб, икки тарафдан бирига мойил бўлишдир. Бу сўз ноҳақлик ва зулм маъносида ҳам ишлатилади. Жисмлар ҳақида ишлатилганда, яратилишдаги эгриликлар маъносини англатади. Аразлар ҳақида ишлатилганда эса, мойиллик кўрсатиш маъносидадир. Бирор кишига ёрдам берганимда: مِلْتُ إِلَى فُلاَنٍ фалончига мойил бўлдим дейилади. Аллоҳ буюради: فَلاَ تَمِيلُوا كُلَّ الْمَيْلِ Шунга кўра, ҳеч бўлмаса тамоман мойил бўлманглар (4/Нисо 129).
مِلْتُ عَلَيْهِ Унинг устига мойил бўлдим, яъни: Унга ташландим. Аллоҳ буюради: فَيَمِيلُون َعَلَيْكُم مَيْلَةً وَاحِدَةً сизларга тўсатдан бир ҳамла билан ташланадилар (4/Нисо 102).
مَال (мол) ҳам, унга доимо мойиллик кўрсатилгани ва эриб-йўқолиб кетгани учун бу номни олган. Шунинг учун унга «араз» деб ном берилган. Қуйидаги сўз унинг шу маъносига ишора қилади:
اَلْمَالُ قَحْبَةٌ تَكُونُ يَوْمًا فِي بَيْتِ عَطَّارٍ، وَيَوْمًا فِي بَيْتِ بَيْطَارٍ Мол — фоҳиша кабидир; бир кун атторнинг, бир кун байтарнинг уйида бўлади деган сўз буни билдиради.