ل ب ث
Л-б-с
Бу феъл, لَبَثَ بِاْلمَكَانِ жойда истиқомат қилди, унга боғланиб қолди, иборасида келади. Аллоҳ буюради: وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحًا إِلَى قَوْمِهِ فَلَبِثَ فِيهِمْ أَلْفَ سَنَةٍ إِلاَّ خَمْسِينَ عَامًا Батаҳқиқ, Биз Нуҳни ўз қавмига юбордик, бас, у уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди. (29/Анкабут 14); فَلَبِثْتَ سِنِينَ فِي أَهْلِ مَدْيَنَ Йиллаб Мадян аҳли орасида қолдинг (20/Тоҳо 40); قَالَ قَائِلٌ مِنْهُمْ كَمْ لَبِثْتُمْ قَالُوا لَبِثْنَا يَوْمًا أَوْ بَعْضَ يَوْمٍ قَالُوا رَبُّكُمْ أَعْلَمُ بِمَا لَبِثْتُمْ Улардан бир сўзловчи шундай деди: Қанча туриб қолдингиз? (Баъзилари) Бир кун ёки куннинг бир қисмичалик қолдик, дедилар (Баъзилари эса) шундай дедилар: Қанча қолганимизни Роббингиз яхшироқ билади (18/Каҳф 19); كَأَنَّهُمْ يَوْمَ يَرَوْنَهَا لَمْ يَلْبَثُوا إِلاَّ عَشِيَّةً أَوْ ضُحَاهَا Улар у қиёматни кўрган кунда бу дунёда гўё бир оқшом ёки унинг чошгоҳидан бошқа турмагандек бўладилар (79/Нозиот 46).
Яна буюради: كَأَنَّهُمْ يَوْمَ يَرَوْنَ مَا يُوعَدُونَ لَمْ يَلْبَثُوا إِلاَّ سَاعَةً مِنْ نَهَارٍ Гўё улар ўзларига ваъда қилинаётган азобни кўрадиган кунда бу дунёда фақат кундуздан бир соатгина турганликларини гумон қиладилар (46/Аҳқоф 35); مَا لَبِثُوا فِي الْعَذَابِ الْمُهِينِ у хор қилувчи азоб ичида қолиб турмас эдилар (34/Сабаъ 14).