ل ح ن
Л-ҳ-н
Бир сўзни ишлатаётганда унинг мавжуд қоидаларига риоя қилмасдан айтиш маъносини англатувчи لَحْن тушунчаси ҳам грамматика қоидаларини бузиш, ҳам нотўғри ўқиш учун ишлатилади. Аслида ёмон кўрилган ҳам шудир. Энг кўп ҳам айнан шу тур учун қўлланилади. Сўзни унинг очиқ маъносидан ташқарида ишлатиш, унинг маъноси орқали бирор таъриз қилиш ва балоғат нуқтаи назаридан унинг маъносида баъзи тасарруфлар қилиш эса, адибларнинг кўпчилигига кўра مَحْمُود таҳсинга лойиқ деб қабул қилинган. Мана, шоир ҳам қуйидаги байти билан шуни назарда тутган:
وَخَيْرُ اْلحَدِيثِ مَا كَانَ لَحْنًا -406
406- Сўзнинг энг гўзали эса бир оз пўшида бўлганидир.
Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзида ҳам яна шу маъно назарда тутилган: وَلَتَعْرِفَنَّهُمْ فِي لَحْنِ الْقَوْلِ Қасамки, албатта, сиз уларни сўзларининг оҳангидан ҳам таниб оласиз (47/Муҳаммад 30).
Шунинг учун, сўзнинг маъноси ва мазмуни билан ўйнагани сабабли, ўткир зеҳн эгасига ҳам لَحِن дейилган. Ҳадисда ҳам шундай дейилган: لَعَلَّ بَعْضُكُمْ أَلْحَنُ بِحُجَّتِهِ مِنْ بَعْضٍ Эҳтимол, бирингиз ўз далилини бошқасидан кўра таъсирлироқ тарзда ишлатар… яъни, бирингиз кўпроқ гапга уста, таъсирлироқ, очиқроқ ва далил келтиришда моҳирроқ сўзлаб қолар да [мен ҳам уни ҳақли деб ўйлаб қоларман].