ل ب س
Л-б-с
لَبِسَ الثَّوْبَ Кийимни кийди, яъни, баданини у билан ёпди. أَلْبَسَهُ غَيْرَهُ Бошқасига кийим кийдирди феъли ҳам шу ўзакдандир. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи ҳам шу маънодадир: وَيَلْبَسُونَ ثِيَابًا خُضْرًا مِنْ سُنْدُسٍ وَإِسْتَبْرَقٍ مُتَّكِئِينَ فِيهَا عَلَى اْلأَرَائِكِ юпқа ва қалин ипакдан яшил либослар кийиб сўриларда суяниб ўтирадилар (18/Каҳф 31).
لِبَاس , لَبُوس ва لَبْس сўзлари кийиладиган нарсаларни англатади. Аллоҳ буюради: يَا بَنِي آَدَمَ قَدْ أَنْزَلْنَا عَلَيْكُمْ لِبَاسًا يُوَارِي سَوْآَتِكُمْ وَرِيشًا وَلِبَاسُ التَّقْوَى ذَلِكَ خَيْرٌ Эй Одам болалари, сизларга уят ерларингизни беркитадиган либос, зийнатланадиган кийим туширдик. Тақво либоси эса яхшироқдир. (7/Аъроф 26).
Инсонни ҳар турли ёмонликдан ҳимоя қиладиган, унинг қўполлиги/хунуклигини ёпадиган ҳар бир нарсага لِبَاس дейилиши мумкин. Шунинг учун жуфт ўз жуфтига либос қилинган. Зеро жуфтлар бир-бирини хунук ишлар қилишдан тияди ва унга тўсқинлик қилади. Аллоҳ буюради: هُنَّ لِبَاسٌ لَكُمْ وَأَنْتُمْ لِبَاسٌ لَهُنَّ Улар сизлар учун либосдир, сизлар ҳам улар учун либосдирсизлар (2/Бақара 187). Аллоҳ таоло бу оятда аёлларни эркакларнинг либоси деб санаган. Худди шоир қуйидаги шеърида уларни изор/кафтан деб санаганидек:
فِدًى لَكَ مِنْ أَخِي ثِقَةٍ إِزِارِي -402
402- Ишончли биродарингдан сенга бир кафтан ҳадя (фидо) бўлсин.
اَلتَّقْوَى Тақво ҳам, тамсил ва ташбиҳ йўли билан либос деб саналган. Аллоҳ буюради: وَلِبَاسُ التَّقْوَى ذَلِكَ خَيْرٌ Тақво либоси эса яхшироқдир . (7/Аъроф 26).
وَعَلَّمْنَاهُ صَنْعَةَ لَبُوسٍ لَكُمْ لِتُحْصِنَكُمْ مِنْ بَأْسِكُمْ فَهَلْ أَنْتُمْ شَاكِرُونَ Унга, сизни урушда ҳимоя қилиш учун мустаҳкам либос ясаш санъатини ўргатдик, энди шукр қиласизми? (21/Анбиё 80) оятида келган لَبُوسٍ сўзи эса, совут, деганидир.
فَأَذَاقَهَا اللَّهُ لِبَاسَ الْجُوعِ وَالْخَوْفِ بِمَا كَانُوا يَصْنَعُونَ Аллоҳ ҳам уларга, қилган ишлари туфайли очлик ва хавф либосини (балосини) тоттирди (16/Наҳл 112) оятида очлик ва хавф, янада жонли тарзда тасвирлаш мақсадида, тасвир ва тамсил йўли билан либос сифатида кўрсатилган. Бунинг тилдаги ўхшаш ишлатилишлари эса, تَدَرَّعَ فُلاَنٌ اَلْفَقْرَ фалончи одам, фақирликни совут қилиб олди ва لَبِسَ اْلجُوعَ очликни кийди ва ҳоказо кабидир.
Шоирнинг ушбу сўзига келсак:
كِسْوَتُهُمْ مِنْ حَبْرِ بَزٍّ مُتَحَّمِ -403
403- Кийимлари, мажбурий бўлган зиғир матоли кийимдандир.
Шоир бу ерда бир турдаги яман абосини айтмоқда; булар жундан тайёрланган машҳур абалардир.
Баъзи қироат имомлари, юқорида ўтган оятдаги وَلِبَاسُ التَّقْوَى иборасини [марфуъ ҳолида эмас, балки] وَلِبَاسَ التَّقْوَى тарзида [мансуб ҳолида] ўқиганлар. Бу, لَبْس яъни беркитишдан олингандир. لَبْس сўзининг асли ҳам бирор нарсани ёпиш/яшириш деганидир. Бу, мавҳум нарсалар учун ишлатилади. Бу маънода لَبَسْتُ عَلَيْهِ أَمْرَهُ Унинг ишини чалкаштириб юбордим, ибораси ишлатилади. Аллоҳ буюради: وَلَوْ جَعَلْنَاهُ مَلَكًا لَجَعَلْنَاهُ رَجُلاً وَلَلَبَسْنَا عَلَيْهِمْ مَا يَلْبِسُونَ Агар пайғамбарни бир фаришта қилсак ҳам, уни яна эркак суратида қилар эдик ва уларни яна тушаётган шубҳага тушириб қўяр эдик (6/Анъом 9); وَلاَ تَلْبِسُوا الْحَقَّ بِالْبَاطِلِ وَتَكْتُمُوا الْحَقَّ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ Ҳақни ботилга аралаштириб, била туриб ҳақни яширманглар (2/Бақара 42); يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لِمَ تَلْبِسُونَ الْحَقَّ بِالْبَاطِلِ وَتَكْتُمُونَ الْحَقَّ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ Эй аҳли китоб! Нега ҳақни ботилга аралаштирасиз ва била туриб ҳақиқатни яширасиз? (3/Оли Имрон 71); الَّذِينَ آَمَنُوا وَلَمْ يَلْبِسُوا إِيمَانَهُمْ بِظُلْمٍ أُولَئِكَ لَهُمُ اْلأَمْنُ وَهُمْ مُهْتَدُونَ Иймон келтирган ва иймонларини зулм билан аралаштирмаган кимсалар, ана ўшалар учун омонлик бордир ва улар ҳидоят топганлардир (6/Анъом 82).
Тилда мавжуд бошқа ишлатилишлари эса қуйидагичадир:
فِي اْلأَمْرِ لُبْسَةٌ Бу ишда бир чалкашлик бор. Яъни, чалкаштирилиши мумкин бўлган нарсадир. لاَبَسْتُ اْلأَمْرَ Ишни тўхтовсиз давом эттирдим. لاَبَسْتُ فُلاَنًا Фалончи одам билан яқин муносабатда бўлдим. فِي فُلاَنٍ مَلْبَسٌ Фалончи одамда иш бор; яъни, ундан фойдаланиш мумкин.
Шоир шундай дейди:
وَبَعْدَ اْلمَشِيبِ طُولَ عُمْرٍ وَمَلْبَسَا -404
404- Соч-соқол оқаргандан сўнг узоқ умр ва ҳаётда қолиш бор.