لَا
Ло
Мутлақ маънода инкор учун ишлатиладиган لاَ ҳарфига мисол: زَيْدٌ لاَ عَالِمٌ Зайд, олим эмас. Бу ибора унинг жоҳил эканини ҳам кўрсатади. Бу юклама инкор жумлаларда ва ҳар уч замон учун ишлатилади. Ҳам исм, ҳам феъл билан бирга ишлатилади. Шу қадар борки, мозий феъл бу билан инкор қилинмоқчи бўлганда баъзан ундан кейин феъл келтирилмайди. Масалан, кимдир сендан: هَلْ خَرَجْتَ؟ Чиқдингми? деб сўраса, сен унга жавобан: لاَ Йўқ, дейсан. Бунинг маъноси йўқ, чиқмадим, деганидир.
Бу турдаги жумлаларда لاَ ҳарфидан кейин феъли мозийнинг келиши жуда камдан-кам бўлади. Фақат ораларида бошқа бир сўз кирса, у бошқа гап. Масалан: لاَ رَجُلاً ضَرَبْتُ وَلاَ اِمْرَأَةً На бир эркакни урдим, на бир аёлни. Ёки бир атф қилинаётган бўлса, масалан: لاَ خَرَجْتُ ولاَ رَكِبْتُ На чиқдим, на миндим. Ёки такрор ҳолида бу юкламадан кейин феълнинг келиши мос бўлади. Шундайки: فَلاَ صَدَّقَ وَلاَ صَلَّى Аммо у на тасдиқ қилди, на намоз ўқиди (75/Қиёмат 31).
Тилак, дуо ва қарғиш ҳолатларида ҳам لا َ ҳарфидан кейин феълнинг келиши мос бўлади. Мана бу сўзлар каби: لاَ كَانَ Йўқ бўлгур, ва لاَ أَفْلَحَ Нажот топмагур, сўзлари каби. Келажакнинг инкор қилинишига мисоллардан бири — Аллоҳ таолонинг шу сўзидир: وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لاَ تَأْتِينَا السَّاعَةُ قُلْ بَلَى وَرَبِّي لَتَأْتِيَنَّكُمْ عَالِمِ الْغَيْبِ لاَ يَعْزُبُ عَنْهُ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ فِي السَّمَاوَاتِ وَلاَ فِي اْلأَرْض وَلاَ أَصْغَرُ مِنْ ذَلِكَ وَلاَ أَكْبَرُ إِلاَّ فِي كِتَابٍ مُبِينٍ Инкор қилганлар: Бизларга қиёмат келмайди, дедилар. Айт: Йўқ, ундай эмас, ғайбни билувчи Роббим ҳаққи учун қиёмат сизларга албатта келади. Унинг илмидан осмонлару Ерда зарра вазнича бир нарса махфий қолмайди (34/Сабаъ 3). Бошқа бир оятда: وَمَا يَعْزُبُ عَنْ رَبِّكَ مِنْ مِثْقَالِ ذَرَّةٍ فِي اْلأَرْض وَلاَ فِي السَّمَاءِ وَلاَ أَصْغَرَ مِنْ ذَلِكَ وَلاَ أَكْبَرَ На Ерда, на осмонда зарра вазнича ҳеч бир нарса Роббингнинг назаридан махфий қолмайди. На заррадан кичикроқ, на ундан каттароқ! (10/Юнус 61).
Баъзан لاَ юкламаси тасдиқ (ижобий) сўзнинг бошида келади. Бу ҳолатда унинг вазифаси яширин бўлган бир сўзни инкор қилишдир. Мана бу оятлар шу тарзда изоҳланган: لاَ أُقْسِمُ بِيَوْمِ الْقِيَامَةِ Йўқ, ўша қиёмат кунига қасам ичаман (75/Қиёмат 1); فَلاَ أُقْسِمُ بِرَبِّ الْمَشَارِقِ وَالْمَغَارِبِ إِنَّا لَقَادِرُونَ Энди у машриқлару мағрибларнинг Роббисига қасам ичишга не ҳожат, албатта, Биз қодирмиз (70/Маъориж 40); فَلاَ أُقْسِمُ بِمَوَاقِعِ النُّجُومِ Йўқ, юлдузларнинг манзилларига қасам ичаман (56/Воқеа 75); فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ Йўқ! Роббингга қасам бўлсинки, улар иймон келтирган бўла олмайдилар (4/Нисо 65).
Шоирнинг мана бу сўзи ҳам шу маънодадир:
لاَ وَأَبِيكِ اِبْنَةُ اْلعَامِرِي -418
418- Йўқ, отангга қасам бўлсинки, эй Омирнинг қизи.
Рамазон кунининг оқшомида қуёш ботди деб ўйлаб рўзасини очган, сўнгра эса қуёшнинг қайта чиққанини кўриб айтган сўзи ҳам шу маънода изоҳланган. Бу пайтда унга: Биз гуноҳга ботдик, деган кишига Ҳазрати Умар: Йўқ, уни қазо қиламиз, биз бунда бирор гуноҳ қилмадик, деди. Ҳазрати Умарнинг Йўқ, сўзи бу кишининг: Биз гуноҳга ботдик, сўзига жавобдир. Кейин эса ўз фикрини айтиб: Биз уни қазо қиламиз, деб қўшимча қилди.
لاَ ҳарфи баъзан наҳй (қайтариш) учун ҳам ишлатилади. Мисоллар: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لاَ يَسْخَرْ قَومٌ مِنْ قَوْمٍ عَسَى أَنْ يَكُونُوا خَيْرًا مِنْهُمْ وَلاَ نِسَاءٌ مِنْ نِسَاءٍ عَسَى أَنْ يَكُنَّ خَيْرًا مِنْهُنَّ وَلاَ تَلْمِزُوا أَنْفُسَكُمْ وَلاَ تَنَابَزُوا بِاْلأَلْقَابِ Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқа бир қавмни масхара қилмасин. Эҳтимол, улар ўзларидан яхшироқдирлар. Аёллар ҳам аёлларни масхара қилмасинлар. Эҳтимол, улар ўзларидан яхшироқдирлар. Ўзингизни айбламанг, бир-бирингизни ёмон лақаблар билан чақирманг (49/Ҳужурот 11).
Бунинг бошқа мисоли ҳам мана бу оятдир: يَا بَنِي آَدَمَ لاَ يَفْتِنَنَّكُمُ الشَّيْطَانُ Эй Одам болалари, шайтон [аввалгидек] сизларни ҳам (адаштириб) бир балога солмасин! (7/Аъроф 27); айнан шунингдек, мана бу оят ҳам бунга мисолдир: لاَ يَحْطِمَنَّكُمْ سُلَيْمَانُ وَجُنُودُهُ وَهُمْ لاَ يَشْعُرُونَ Сулаймон ва унинг лашкари билмасдан сизларни эзиб кетмасин! (27/Намл 18).
Аллоҳ таолонинг: وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَاقَ بَنِي إِسْرَائِيلَ لاَ تَعْبُدُونَ إِلاَّ اللَّهَ Бир вақтлар бани Исроилдан шундай мийсоқ (аҳд) олган эдик: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайсиз (2/Бақара 83) деган сўзи эса инкор ифодасидир. Дейиладики: Бунинг маъноси: Улар ибодат қилмас эдилар. Бунга ўхшаши ҳам мана бу оятдир: وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَاقَكُمْ لاَ تَسْفِكُونَ دِمَاءَكُمْ وَلاَ تُخْرِجُونَ أَنْفُسَكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ Яна бир вақтлар мийсоқингизни олган эдик; бир-бирингизнинг қонларингизни тўкмайсиз, ўзингизни диёрингиздан чиқармайсиз (2/Бақара 84).
Аллоҳ таолонинг мана бу сўзи эса турлича изоҳланган: وَمَا لَكُمْ لاَ تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида жангга чиқмаяпсизлар? (4/Нисо 75). Бу ердаги لاَ تُقَاتِلُونَ ибораси ҳол ўрнида бўлиши тўғридир: Сизга нима бўлдики, жанг қилмаяпсиз?. Бу ердаги لاَ ўзидан кейин келган накира исм билан бирга мабний бўлади ва у билан инкор қасд қилинган бўлади. Худди мана бу оят каби: فَلاَ رَفَثَ وَلاَ فُسُوقَ وَلاَ جِدَالَ فِي الْحَجّ энди ҳажда аёлга яқинлашмоқ, гуноҳ иш қилмоқ ва жанжаллашмоқ йўқдир (2/Бақара 197).
[Баъзан бир-бирига зид бўлган икки нарса такрорланиб, ҳар иккисида ҳам тасдиқ (ижобийлик) қасд қилинади: لَيْسَ زَيْدٌ بِمُقِيمٍ وَلاَ ظَاعِنٍ Зайд на муқим (ўтроқ), на кўчиб кетувчидир, сўзи каби. Яъни: У баъзан ўтирган, баъзан эса сафарга чиққан бўлади. Баъзан худди шунингдек айтилиб, икки зид нарсанинг ўртасида жойлашган бошқа бир ҳолатнинг борлиги қасд қилинади. لَيْسَ بِأَبْيَضَ وَلاَ أَسْوَدَ На оқ, на қора, дейилиши каби]. Бу ерда қасд қилинган нарса — бу икки ранг ўртасида жойлашган бир рангнинг борлигини исботлаш/тан олишдир.
لاَ شَرْقِيَّةٍ وَلاَ غَرْبِيَّةٍ шарқий ҳам, ғарбий ҳам бўлмаган (24/Нур 35). Бунинг изоҳида шундай дейилган: Бу ҳам шарққа, ҳам ғарбга тегишлидир [яъни, унга қуёш ҳам, соя ҳам тушади]. Баъзилар эса маъноси: Ифрот ва тафритдан сақланган, дейди.
Баъзан لاَ бирор нарсанинг борлигини кўрсатмасдан, фақат сўз юритилаётган маънони инкор қилиш учун ишлатилади. Буни маъно ифодаламайдиган исм деб аталади. Агар бирор жойда одам йўқлигини ифодаламоқчи бўлинса ва لاَ إِنْسَانَ дейилса, бу маъно рўёбга чиқади. Халқ тилида لاَ حَدَّ дейилиши ҳам, ҳеч ким йўқ, маъносидадир.