ل و ت
Л-в-т
اَلّلاَتُ ва اَلْعُزَّى — арабларнинг иккита бутидир. اََلّلاَتُ исмининг асли эса لاَهُ исмидир. Бу сўзнинг охирги ҳарфи бўлган ҳо ҳарфини олиб, унинг ўрнига то ҳарфини қўйганлар. Уни муаннас деб санашларининг сабаби эса, Аллоҳ таоло олдида унинг ожизлигига эътибор қаратишдир. Ўз эътиқодларича, уни Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи воситалар қаторига қўйганлар. Аллоҳ буюради: وَلاَتَ حِينَ مَنَاصٍ Аммо энди қочиб қутулиш вақти эмас эди. (38/Сод 3).
ал-Фарро шундай дейди: وَلاَتَ حِينَ ибораси لاَ حِينَ , яъни вақти эмас, маъносидадир. Бу ердаги то ҳарфи қўшимчадир. Худди ثُمَّتَ ва رُبَّتَ сўзларида бўлгани каби.
Баъзи басраликлар эса, لاَتَ юкламасининг маъноси لَيْسَ эмас, шаклидадир, дейишади.
Абу Бакр ал-Аллоф эса шундай дейди: Бу юкламанинг асли لَيْسَ эди. Йо ҳарфи алиф ҳарфига айлантирилди, син ҳарфи эса то ҳарфи билан алмаштирилди. Худди шунингдек, баъзан نَاسٌ сўзи ўрнига نَاتٌ дейилиши мумкин.
Баъзилар эса, لاَتَ юкламасининг асли фақат لاَ эди, соат ёки муддатга эътибор қаратиш учун таънис тоси қўшилган, дейишади. Шундай қилиб, гўё: Бу соат ёки бу вақт қутулиш вақти эмасдир, дейилмоқчи бўлинган.