و ج د
В-ж-д
وُجُود : Мавжуд бўлиш, йўқдан бор бўлиш ва тайёр ҳолда топиш маъноларини англатади. Бунинг ҳам бир неча тури бор:
Беш сезги аъзоларидан бири билан топиш ва мавжуд бўлиш. وَجَدْتُ زَيْدًا ووَجَدْتُ طَعْمَهُ ، ووَجَدْتُ صَوْتَهُ، ووَجَدْتُ خُشُونَتَهُ Зайдни топдим, кўрдим; шунинг таъмини тотиб кўрдим; бунинг овозини эшитдим; дағаллигини ҳис қилдим, деган сўзлар каби.
Табиий эҳтиёж куч-қуввати билан бирор нарсанинг мавжудлигини англашдир. وَجَدْتُ الشَّبَعَ Тўқликни топдим, тўйдим, деган сўз каби.
Табиий ҳимоя йўли билан бирор нарсанинг мавжудлигини англашдир. وَجُودُ اْلحَزَنِ وَالسَّخَطِ Ғам ва ғазабнинг мавжудлигини англаш каби.
Ақл билан ёки ақл воситасида бирор нарсанинг мавжудлигини англашдир. Аллоҳ таолони билиш (таниш) ва пайғамбарликни билиш каби.
Аллоҳ таолога нисбат берилган وُجُود (мавжудлик) эса, фақат илм маъносидадир. Чунки Аллоҳ таоло ҳеч қандай аъзо ва асбоб билан сифатланмайди, У Зот бундан покдир. وَمَا وَجَدْنَا لِأَكْثَرِهِمْ مِنْ عَهْدٍ وَإِنْ وَجَدْنَا أَكْثَرَهُمْ لَفَاسِقِينَ Уларнинг кўпчилигида қилинган аҳддан ҳеч қандай вафони топмадик. Аксинча, уларнинг аксариятини фосиқ кимсалар қаторида топдик (7/Аъроф 102) оятида баён қилинганидек.
Мавжудликнинг зидди бўлган مَعْدُوم (йўқлик) ҳам худди шу тарзда изоҳланиши мумкин.
Аллоҳ таолонинг ашёларни (мавжудотларни) топиши эса, буларнинг барчасидан кўра юксак тарзда бўлмоғи лозим. Бу, У Зотнинг ашёга мавжуд бўлиш имконини беришини англатади. فَاقْتُلُوا الْمُشْرِكِينَ حَيْثُ وَجَدْتُمُوهُمْ Мушрикларни топган жойларингизда ўлдиринглар (9/Тавба 5) ояти каби. Яъни: Кўрган жойингизда.
فَوَجَدَ فِيهَا رَجُلَيْنِ يَقْتَتِلَانِ У ерда икки кишини ўзаро урушаётган ҳолда топди (28/Қосос 15) деган сўзга келсак, бу, улар бир-бирлари билан урушаётган пайтда унга уларни кўриш/топиш имконини берди, деганидир.
إِنِّي وَجَدْتُ امْرَأَةً تَمْلِكُهُمْ وَأُوتِيَتْ مِنْ كُلِّ شَيْءٍ وَلَهَا عَرْشٌ عَظِيمٌ وَجَدْتُهَا وَقَوْمَهَا يَسْجُدُونَ لِلشَّمْسِ Ҳақиқатан, уларга ҳукмронлик қилаётган, ўзига ҳар нарса берилган ва улкан тахти бор бир аёлни кўрдим (топдим). Унинг қавми Аллоҳни қўйиб қуёшга сажда қилаётганини кўрдим (27/Намл 23-24) оятларида сўз юритилган топиш эса, кўз ва қалб билан кўришдир. Буларни кўзлари билан кўрган эди ва қалб кўзи билан ҳам бундан ибрат олган эди. Агар бундай бўлмаганида, унинг ҳақида уни ва қавмини топдим дея олмас эди.
فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً Бирор сув топа олмаган бўлсангиз (4/Нисо 43) оятининг маъноси эса, сувга кучингиз етмаган вақтда, шаклидадир.
مِنْ وُجْدِكُمْ Имкониятингиз даражасида (65/Талоқ 6) ояти эса, сизга имкон берди, бой бўлишингизни тақдир қилди, деганидир.
Баъзан бойлик وُجْداَن ва جِدَة сўзлари билан ҳам ифодаланади. Бу борада وَجْد ، وِجْد ، وُجْد шакллари ҳам ривоят қилинган.
Бундан ташқари, ғам/ҳузн ва муҳаббат учун وَجْد , ғазаб учун مَوْجِدَة , йўқолган, ўғирланган мол учун эса وُجُود сўзи ишлатилади.
Баъзи олимлар مَوْجُودَات мавжудотлар уч қисмдир, дейдилар.
1. Боши ва охири бўлмаган мавжудлик. Бу фақат ва фақат Аллоҳ таолонинг мавжудлигига хосдир.
2. Боши ва охири бўлган мавжудотлар. Илк яратилиш пайтида вужудга келтирилган инсонлар, дунёдаги унсурлар каби.
3. Боши бўлган, лекин охири бўлмаган мавжудлик. Инсонларнинг охиратдаги яратилишларидан кейинги ҳоллари каби.