و ف ق
В-ф-қ
وَِفْق : Бу сўз икки нарса ўртасидаги мослик, мувофиқ келиш, келишиш, ярашишни ифодалайди.
Аллоҳ таоло бу маънода шундай буюради: جَزَاءً وِفَاقًا Шундай жазоки, қилмишларига лойиқ (78/Набаъ 26).
Ибора сифатида:
وَافَقْتُ فُلاَنًا Фалон одам билан келишдим, у билан мувофиқман.
وَافَقْتُ اْلأَمْرَ Масалага/ишга дуч келдим; ишни маъқул кўриш.
اِتِّفَاق : Келишиш, ярашиш, аҳдлашиш; инсон қилган ишнинг тақдирга тўғри келишидир. Бу ҳам яхшилик, ҳам ёмонлик учун ишлатилиши мумкин. Шунинг учун: اِتَّفَقَ لِفُلاَنٍ خَيْرٌ وَاِتَّفَقَ لَهُ شَرٌّ Фалон одамга бир яхшилик тўғри келди, фалон одамга бир ёмонлик тўғри келди, дейилиши мумкин.
تَوْفِيق ҳам шунга ўхшашдир. Аллоҳ ато этган муваффақият, эришиш ва ютуқдир. Фақат урфда эса у ёлғиз яхшиликнинг маъқул кўрилиши учун ишлатилади; ёмонлик учун ишлатилмайди.
Аллоҳ буюради: وَمَا تَوْفِيقِي إِلاَّ بِاللَّهِ Муваффақиятим ҳам фақат Аллоҳнинг ёрдами биландир (11/Ҳуд 88).
أَتَانَا لِتِيفَاقِ الْهِلاَلِ وَمِيفَاقِهِ Ҳилол кўринган пайтда бизга келди, деган ибора — унинг келиши билан ҳилолнинг кўриниши тўғри келди, деганидир.