و ق ي
В-қ-й
Бир нарсани, уни безовта қиладиган ва унга зарар етказадиган нарсалардан ҳимоя қилишга وِقَايَة деб ном берилган. Шу маънода وَقَيْتُ الشَّيْءَ أَقِيهِ وِقَايَةً ووَقَاءً дейилади.
Аллоҳ буюради: فَوَقَاهُمُ اللَّهُ شَرَّ ذَلِكَ الْيَوْمِ Аллоҳ уларни ўша куннинг ёмонлигидан сақлайди, (76/Инсон 11); وَوَقَاهُمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ Аллоҳ уларни дўзах азобидан сақлаган (44/Духон 56).
Яна буюради: وَمَا لَهُمْ مِنَ اللَّهِ مِنْ وَاقٍ Уларни Аллоҳдан сақловчи ҳам йўқдир (13/Раъд 34); مَا لَكَ مِنَ اللَّهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلاَ وَاقٍ сенга Аллоҳ томонидан на бир дўст бор, на бир ҳимоячи (13/Раъд 37); يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ Эй иймон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни бир оловдан сақлангларки, унинг ёқилғиси одамлар ва тошлардир (66/Таҳрим 6).
تَقْوَى эса, инсоннинг ўз жонини қўрқиладиган нарсалардан сақлашидир. Ҳақиқий маъноси шудир. Бундан ташқари, баъзан қўрқув тақво деб аталади, баъзан эса тақво қўрқув деб номланади. Бир нарса ўз шартини тақозо қилгани каби, шарт ҳам ўша нарсани тақозо қилса, бу қўлланишларда ҳам ҳол шундайдир. Шариат истилоҳида тақво инсоннинг ўзини гуноҳлардан сақлаши маъносида қўлланган. Бу эса номатлуб нарсаларни тарк этиш билан ҳосил бўлади. Ҳақиқий маънода камолга етиши эса баъзи ҳалол нарсаларни ҳам тарк этишни тақозо қилади. Зеро ривоятда шундай дейилган: اَلْحَلاَلُ بَيِّنٌ، وَاْلحَرَامُ بَيِّنٌ، وَمَنْ رَتَعَ حَوْلَ اْلحِمَى فَحَقِيقٌ أَنْ يَقَعَ فِيهِ Ҳалол аниқдир, ҳаром ҳам аниқдир. Қўриқхона атрофида подасини боқадиган киши эртами-кечми унга тушиб қолади.
Аллоҳ буюради: فَمَنِ اتَّقَى(39/Зумар 73). Тақвонинг баъзи даражалари борлигини билдириш учун эса шундай буюради:(4/Нисо 1). (24/Нур 52); (3/Оли Имрон 102). Бу сўзларнинг ҳар бирининг махсус маъноларини аниқлашга уриниш эса ушбу китобнинг доирасидан ташқаридадир. У бошқа китобларнинг тадқиқот мавзусидир. , ибораси бир нарсани ўзи учун қалқон ёки тўсиқ қилди, деган маънога келади. (39/Зумар 24). Оят эса уларга тегадиган азобнинг шиддатига эътибор қаратмоқда. Қиёмат куни уларнинг ўзлари учун қалқон сифатида ишлата оладиган энг яхши нарсаси юзлари эканига ишора қилмоқда. (54/Қамар 48).