و ج ه
В-ж-ҳ
وَجْه : Бу сўзнинг асли — биз билган юз аъзосидир.
Бу ҳақда Аллоҳ буюради: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلاَةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ Эй иймон келтирганлар! Намоз ўқишга турганингизда, юзларингизни ва тирсакларигача қўлларингизни ювинглар (5/Моида 6); سَرَابِيلُهُمْ مِنْ قَطِرَانٍ وَتَغْشَى وُجُوهَهُمُ النَّارُ Кийимлари қора мойдандир ва юзларини олов қамраб олади (14/Иброҳим 50).
Инсоннинг илк кўзга ташланадиган томони юзи бўлгани ва инсон танасидаги энг қадрли аъзо мақомида тургани учун, ҳар нарсанинг илк кўзга ташланадиган томони ҳамда энг қадрли қисми وَجْه номи билан аталган. Шу маънода وَجْهُ كَذَا، وَوَجْهُ النَّهَارِ Фалон нарсанинг юзи, кундузнинг юзи, дейилган.
Баъзан бирор нарсанинг ўзи ҳам яна وَجْه сўзи билан аталган. Қуйидаги оятда бўлганидек: وَيَبْقَى وَجْهُ رَبِّكَ ذُو الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ Фақат улуғлик ва икром эгаси бўлган Роббингнинг юзи боқий қолади (55/Ар-Роҳман 27).
Дейиладики: бу ерда келган وَجْه сўзи, бевосита ўзи, деганидир. Бу ердаги وَجْه сўзи — солиҳ амаллар билан Аллоҳ таолога юзланишдир, деганлар ҳам бор.
Шу маънода Аллоҳ буюради: فَأَيْنَمَا تُوَلُّوا فَثَمَّ وَجْهُ اللَّهِ Бас, қайси тарафга юзлансангиз, ўша ер Аллоҳнинг юзидир (2/Бақара 115); كُلُّ شَيْءٍ هَالِكٌ إِلاَّ وَجْهَهُ Унинг юзидан бошқа ҳар бир нарса ҳалок бўлади (28/Қосос 88); يُرِيدُونَ وَجْهَ اللَّهِ Аллоҳнинг юзини истайдилар (30/Рум 38); إِنَّمَا نُطْعِمُكُمْ لِوَجْهِ اللَّهِ Сизларни фақат Аллоҳ юзи учун таомлантирамиз; (76/Инсон 9).
Дейиладики: буларнинг барчасида келган وَجْه сўзлари зиёда/зарурий эмас. Бундан кўзланган маъно эса: Ҳар нарса йўқ бўлади; У Зот мустасно. Бошқа оятлар ҳам шунга ўхшашдир.
Ривоятга кўра, бу фикр Абу Абдиллоҳ ибн ар-Ризога арз қилинган, у эса: Субҳаналлоҳ! Ҳақиқатан улар катта даъво қилибдилар. Бу ерда кўзланган нарса фақат Ундан келган нарса деганидир. Маъноси эса: инсоннинг амалларининг барчаси йўқ бўлиб, беҳуда кетади; Аллоҳ розилиги учун қилинганлар бундан мустасно. Бошқа оятлар ҳам шунга ўхшашдир.
Қуйидаги оятлар ҳам шу маънога ишора қилади: يُرِيدُونَ وَجْهَهُ Унинг юзини истайдилар (18/Каҳф 28); وَمَا آَتَيْتُمْ مِنْ زَكَاةٍ تُرِيدُونَ وَجْهَ اللَّهِ Аллоҳнинг юзини истаб берган закотингизга келсак, (30/Рум 39).
Қуйидаги оятдаги وَجْه сўзининг маъноси эса ихтилофлидир:
وَأَقِيمُوا وُجُوهَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ Ҳар масжидда юзингизни Унга тўғриланглар (7/Аъроф 29).
Баъзилар: бундан кўзланган маъно — биз билган юздир, дейди. Буни истиора деб санаганлар. Худди: فَعَلْتُ كَذَا بِيَدِي Фалон ишни бевосита ўз қўлим билан қилдим, сўзи каби. Дейиладики: бу оятда келган إِقَامَة феъли, اِسْتِقَامَة йўналишни излаш; وَجْه эса تَوَجُّه юзланиш маъносидадир. Маъноси эса: Намозда холис бўлиб Аллоҳга ибодат қилинглар, шаклидадир.
Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи ҳам шу маънога келади: فَإِنْ حَاجُّوكَ فَقُلْ أَسْلَمْتُ وَجْهِيَ لِلَّهِ وَمَنِ اتَّبَعَنِ Агар сен билан тортишмоқчи бўлсалар, айт: Мен, менга эргашганлар билан бирга, ўз юзимни Аллоҳга топширдим (3/Оли Имрон 20); وَمَنْ يُسْلِمْ وَجْهَهُ إِلَى اللَّهِ وَهُوَ مُحْسِنٌ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَى Ҳар ким чиройли амал қилиб, юзини пок Аллоҳга тутса, у ҳақиқатан энг мустаҳкам халқани ушлабди (31/Луқмон 22); وَمَنْ أَحْسَنُ دِينًا مِمَّنْ أَسْلَمَ وَجْهَهُ لِلَّهِ وَهُوَ مُحْسِنٌ Чиройли иш қилиб, юзини Аллоҳга таслим қилган кишидан, дин жиҳатидан яхшироқ ким бўлиши мумкин? (4/Нисо 125); فَأَقِمْ وَجْهَكَ لِلدِّينِ حَنِيفًا Бас, юзингни покиза ҳолда динга тўғрила (30/Рум 30).
Бу оятларнинг барчасида кўзланган маъно — бир оз аввал баён қилинган кабидир. Ёки истиора йўли билан мазҳаб ва йўл маъносидадир.
فُلاَنٌ وَجْهُ اْلقَوْمِ Фалончи одам жамоанинг юзидир, ибораси, кўзидир, бошидир каби ифодалар кабидир. Аллоҳ буюради: وَمَا لِأَحَدٍ عِنْدَهُ مِنْ نِعْمَةٍ تُجْزَى - إِلاَّ ابْتِغَاءَ وَجْهِ رَبِّهِ اْلأَعْلَى Унинг ҳузурида бошқа бир киши учун эваз бериладиган ҳеч бир неъмат йўқ.* У фақат Олий Роббисининг юзини излаш учун беради (92/Лайл 19-20).
Аллоҳ таолонинг: آَمِنُوا بِالَّذِي أُنْزِلَ عَلَى الَّذِينَ آَمَنُوا وَجْهَ النَّهَارِ Мўминларга нозил қилинганга кундузнинг юзида (бошланишида) иймон келтиринглар, (3/Оли Имрон 72) сўзида келган وَجْهَ النَّهَارِ ифодаси, кундузнинг олди, бош томони деганидир.
وَاجَهْتُ فُلاَنًا ибораси эса, Унинг қаршисида турдим, юзимни, унинг юзининг тўғри рўпарасига қўйдим, маъносидадир.
Ният учун وَجْه сўзи, ғоя ва мақсад учун эса جِهَة ва وِجْهَة сўзлари ишлатилади. Бу эса бирор нарсага юзланганимизда ичимизда бўладиган нарсадир. Аллоҳ буюради: وَلِكُلٍّ وِجْهَةٌ هُوَ مُوَلِّيهَا Ҳар бирининг бир жиҳати бор, у ўшанга юзланган, (2/Бақара 148). Бу Шариатга ишорадир. Худди Аллоҳ таолонинг: لِكُلٍّ جَعَلْنَا مِنْكُمْ شِرْعَةً وَمِنْهَاجًا Биз, сизлардан ҳар бирингиз учун бир шариат ва йўл белгиладик (5/Моида 48) сўзи каби.
Баъзилар дейди: جَاه сўзи, وَجْه сўзининг шакли ўзгарган кўринишидир; фақат, وَجْه ҳам юз, ҳам обрў, эътибор ва мартаба учун ишлатилса, جَاه сўзи фақат обрў, эътибор ва мартаба ҳақида сўз кетганда қўлланилади.
وَجَّهْتُ الشَّيْءَ Бир томонга йўналтирдим, у ҳам ўша томонга юзланди, маъносидадир.
فُلاَنٌ وَجِيهٌ Фалончи одам обрў, эътибор, мартаба ва мансаб эгасидир, деганидир. Шу маънода Аллоҳ буюради: وَجِيهًا فِي الدُّنْيَا وَاْلآَخِرَةِ Дунёда ҳам, охиратда ҳам эътиборли, (3/Оли Имрон 45).
أَحْمَقُ مَا يُتَوَجَّهُ بِهِ Ўзига юзланиладиганларнинг энг аҳмоғи, ибораси, ҳаддан ташқари жаҳолатнинг киноя йўли билан ифодаланишидир.
أَحْمَقُ مَا يَتَوَجَّهُ Йо ҳарфининг фатҳали ўқилиши ва охиридаги بِهِ бўлмаган ҳолда, яъни: Аҳмоқлиги туфайли ҳеч бир ишни эплай олмайдиган.
Шеърдаги تَوْجِيه эса, таъсис алифи билан қофия ҳарфи орасидаги ҳарф, деганидир.