و ه ب
В-ҳ-б
Кишининг ўз молини ҳеч қандай эваз кутмасдан бошқасига бериши маъносини англатувчи هِبَة сўзи феъл сифатида وَهَبْتُهُ هِبَةً وَمَوْهِبَةً وَمَوْهِبًا тарзида ифодаланади.
Шу борада Аллоҳ буюради:وَوَهَبْنَا لَهُ إِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ كُلاً هَدَيْنَا وَنُوحًا هَدَيْنَا مِنْ قَبْلُ وَمِنْ ذُرِّيَّتِهِ دَاوُودَ وَسُلَيْمَانَ وَأَيُّوبَ وَيُوسُفَ وَمُوسَى وَهَارُونَ وَكَذَلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ Биз унга Исҳоқни ва Яъқубни ато этдик: барчаларини ҳидоятга йўлладик. Илгари Нуҳни ҳам ҳидоятга йўллаган эдик. Ҳамда унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва Ҳорун пайғамбарларни ҳам ҳидоят қилган эдик. Эзгу амалларни қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз (6/Анъом 84); الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي وَهَبَ لِي عَلَى الْكِبَرِ إِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ Кексаликда менга Исмоил ва Исҳоқни беминнат берган Аллоҳга ҳамд бўлсин (14/Иброҳим 39); قَالَ إِنَّمَا أَنَا رَسُولُ رَبِّكِ لأَهَبَ لَكِ غُلاَمًا زَكِيًّا Фаришта: Мен сенга покиза бир ўғил ҳадя қилиш учун Роббинг юборган элчиман, деди (19/Марям 19).
Бу ерда фаришта ҳадя қилувчи ўзи эканини таъкидлаган. Чунки бу ҳадяни унга етказувчи ҳам ўзидир. Бир қироатга кўра لِيَهَبَ لَكِ деб ўқилган. Шундай қилиб, ҳадя бевосита Аллоҳ таолога нисбат берилган. Бу — ҳақиқий маъно. Биринчиси эса кенг маънода қаралса, тўғри бўлади.
Аллоҳ буюради: فَفَرَرْتُ مِنْكُمْ لَمَّا خِفْتُكُمْ فَوَهَبَ لِي رَبِّي حُكْمًا وَجَعَلَنِي مِنَ الْمُرْسَلِينَ Сиздан қўрққач, дарҳол ораларингиздан қочдим. Сўнг Роббим менга ҳикмат ато этди ва мени пайғамбарлардан қилди (26/Шуъаро 21); وَوَهَبْنَا لِدَاوُودَ سُلَيْمَانَ نِعْمَ الْعَبْدُ إِنَّهُ أَوَّابٌ Довудга Сулаймонни ато этдик. Сулаймон нақадар яхши банда эди! Чунки у овоз чиқариб тасбеҳ айтар ва Аллоҳга юзланар эди (38/Сод 30); وَوَهَبْنَا لَهُ أَهْلَهُ وَمِثْلَهُمْ مَعَهُمْ رَحْمَةً مِنَّا وَذِكْرَى لأُولِي اْلأَلْبَابِ Ва унга бутун аҳли оиласини ҳамда улар билан бирга яна ўшаларнинг баробарини Ўз томонимиздан раҳмат сифатида ато этдик, токи ақл эгалари учун ибрат бўлсин (38/Сод 43); وَوَهَبْنَا لَهُ مِنْ رَحْمَتِنَا أَخَاهُ هَارُونَ نَبِيًّا Раҳматимиздан унга биродари Ҳорунни пайғамбар қилиб эҳсон этдик (19/Марям 53).
Яна буюради: وَإِنِّي خِفْتُ الْمَوَالِيَ مِنْ وَرَائِي وَكَانَتِ امْرَأَتِي عَاقِرًا فَهَبْ لِي مِنْ لَدُنْكَ وَلِيًّا Ҳақиқатан, мен ортимда қоладиган қариндошларимдан хавотирдаман. Хотиним эса туғмас бўлиб қолган. Шунинг учун Ўз даргоҳингдан менга бир ёрдамчи эҳсон эт (19/Марям 5); وَالَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا Улар: “Эй Роббимиз, жуфту ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини ҳадя қил ва бизларни тақводорларга етакчи қил”, – дейдилар (25/Фурқон 74); رَبَّنَا لاَ تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ Эй Роббимиз! Бизга эҳсон этган ҳидоятингдан сўнг қалбларимизни ҳақдан оғдирма, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат эҳсон эт! Албатта, Сен ниҳоятда кўп эҳсон соҳибисан (3/Оли Имрон 8); قَالَ رَبِّ اغْفِرْ لِي وَهَبْ لِي مُلْكًا لاَ يَنْبَغِي لِأَحَدٍ مِنْ بَعْدِي إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ Сулаймон: Эй Роббим, мени мағфират қил ва менга ўзимдан кейин ҳеч ким эриша олмайдиган бир мулк эҳсон эт. Албатта, барча тилакларни берувчи Сенсан, деди (38/Сод 35).
Аллоҳ таоло ҳам الوَاهِب, ҳам الوَهَّاب деб сифатланади. Бу эса Унинг ҳар кимга лойиқ бўлганича ҳадя қилишини билдиради.
وَامْرَأَةً مُؤْمِنَةً إِنْ وَهَبَتْ نَفْسَهَا لِلنَّبِيِّ إِنْ أَرَادَ النَّبِيُّ أَنْ يَسْتَنْكِحَهَا яна мўмина бир аёл ўзини пайғамбарга тортиқ қилса, пайғамбар уни никоҳлашни истаган тақдирда (33/Аҳзоб 50) оятида кўзда тутилган нарса ҳам аёлнинг ўзини Пайғамбарга (сав) беминнат равишда беришидир.
اِتِّهَاب эса ҳадяни қабул қилишдир. Шу маънода ҳадисда шундай дейилган:لَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ لاَ أَتَّهِبَ إِلاَّ مِنْ قَرْشِيٍّ أَوْ أَنْصَارِيٍّ أَوْ ثَقَفِيٍّ Мен Қурайшдан, Ансордан ёки Сақифдан бошқа ҳеч кимдан ҳеч бир ҳадя қабул қилмасликни ният қилган эдим.