و ه ن
В-ҳ-н
Яратилиш ёки ахлоқ жиҳатидан заифлик деган маънони билдирувчи وَهْن сўзини Аллоҳ таоло қуйидаги оятларда зикр қилади: قَالَ رَبِّ إِنِّي وَهَنَ الْعَظْمُ مِنِّي Эй Роббим! Дарҳақиқат, менинг суягим заифлашиб бўшашди, деди (19/Марям 4); فَمَا وَهَنُوا لِمَا أَصَابَهُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَمَا ضَعُفُوا وَمَا اسْتَكَانُوا Аллоҳ йўлида бошларига тушган (мусибат)лар сабабли бўшашиш кўрсатмадилар, заифлашмадилар, бўйин эгмадилар. (3/Оли Имрон 146); حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْنًا عَلَى وَهْنٍ Онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди (31/Луқмон 14). Яъни, бола унинг қорнида ўсиб борган сари унинг заифлигини қат-қат ошириб боради.
وَلاَ تَهِنُوا فِي ابْتِغَاءِ الْقَوْمِ Душман қавмни таъқиб қилишда бўшлик кўрсатманг (4/Нисо 104);وَلاَ تَهِنُوا وَلاَ تَحْزَنُوا وَأَنْتُمُ اْلأَعْلَوْنَ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ Бўшашманг, хафа бўлманг, агар ҳақиқатан имонли бўлсангиз, албатта, устун бўлгувчи сизсиз (3/Оли Имрон 139); ذَلِكُمْ وَأَنَّ اللَّهَ مُوهِنُ كَيْدِ الْكَافِرِينَ Кўрдингиз-ку, Аллоҳ кофирлар қурган ҳийлани мана шундай бекорга чиқарур (8/Анфол 18).