و ر ي
В-р-й
Бирор нарсанинг устини ёпмоқ وَارَيْتُ كَذَا фалон нарсани ёпдим каби жумла билан ифодаланади. Аллоҳ буюради: قَدْ أَنْزَلْنَا عَلَيْكُمْ لِبَاساً يُوَارِي سَوْءَاتِكُمْ Уят ерларингизни беркитадиган либос ва сизни безайдиган кийимларни туширдик (7/Аъроф 26).
تَوَارَى орқасига яширинди, беркинди деганидир. Аллоҳ буюради: حَتَّى تَوَارَتْ بِالْحِجَابِ чанг пардаси ортида ботган пайтда (38/Сод 32).
Ривоятга кўра: أَنَّ النَّبِيَّ عَلَيْهِ الصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ كَانَ إِذَا أَرَادَ غَزْوًا وَّرَى بِغَيْرِه Пайғамбар (сав) бирор жойга жангга бормоқчи бўлганида, бошқа бир жойга боришни ишора қилиб, уни яширар эди.
Бу эса, бир хабарни яширмоқ, бошқа бир хабарни ошкор қилмоқ маъносини билдиради.
وَرَى эса, ал-Халил айтади: وَرَى маълум бир вақт оралиғида ер юзида яшаётган барча инсонлар деганидир. Фақат бу тушунча қамровида на аввалгилар, на улардан кейин келадиган авлодлар бўлмайди. Гўёки бу инсонлар вужудлари билан ер юзини қоплаб турадилар, деб тасаввур қилинган.
وَرَاء сўзи эса, бироз бошқачароқдир. وَرَاءَ زَيْدٍ كَذَا Зайднинг ортида фалон нарса бор унинг ортида турган кишиларни ифодалайди. Бу Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи кабидир: وَمِن وَرَاء إِسْحَاقَ يَعْقُوبَ Исҳоқнинг ортидан Яъқубни (11/Ҳуд 71); ارْجِعُوا وَرَاءكُمْ Ортингизга қайтинг (57/Ҳадид 13), فَلْيَكُونُوا مِن وَرَآئِكُمْ ортингизда бўлсинлар (4/Нисо 102).
Инсон кетаётган йўналишда унинг олдида турган киши учун ҳам бу тушунча ишлатилади. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи каби: وَكَانَ وَرَاءهُمْ مَلِكٌ олдиларида бир подшоҳ бор эди (18/Каҳф 79). أَوْ مِن وَرَاء جُدُرٍ ёки деворлар ортидан (59/Ҳашр 14) оятидаги وَرَاء сўзи эса, деворнинг ҳар қандай томони деганидир. Ҳар бир томон бошқасига нисбатан орқа ҳисобланади.
وَرَاء ظُهُورِكُمْ Орқаларингиз ортига (6/Анъом 94). Яъни ўлимингиздан кейин орқада қолдирган нарсаларингиз. Бу улар учун бир танбеҳдир. Чунки улар моллари билан Аллоҳнинг мукофотига эришишга муваффақ бўла олмадилар.
Аллоҳ таолонинг: فَنَبَذُوهُ وَرَاء ظُهُورِهِمْ уни орқалари ортига улоқтирдилар (3/Оли Имрон 187) сўзи ҳам, улар учун танбеҳ маъносини ташийди. Яъни: улар унга амал қилмадилар ва оятлар устида фикр юритмадилар.
فَمَنِ ابْتَغَى وَرَاء ذَلِكَ Ким бу чегаралардан ортини истаса (23/Муъминун 7). Яъни: Биз баён қилган ва белгилаган нарсадан ортиғини истаса, тегиши ҳаром бўлган кишиларга тегса, ўз чегарасидан ошган ва пардасини йиртган бўлади.
وَيَكْفُرونَ بِمَا وَرَاءهُ Унинг ортидагисини инкор қиладилар (2/Бақара 91). Бу, ундан кейин келганни инкор қиладилар, деган маънони ташийди.
وَرِيَ الزَّنْدُ يَرِي وَرْيًا Чақмоқтошнинг олови чиқди дейилади. Бу иборанинг асли эса, чақмоқ чақилгандан сўнг унинг оловининг чиқишидир. Бу ерда гўёки унинг ўша ерда мавжудлиги назарда тутилиб айтилган. Худди шоирнинг қуйидаги сўзи каби:
كَكُمُونِ النَّارِ فِي حَجَرِهْ -473
473- Оловнинг ўз тошида яширин турганидек.
وَرِيَ يَرَي феъли эса, худди وَلِيَ يَلِي кабидир.
Аллоҳ буюради: أَفَرَأَيْتُمُ النَّارَ الَّتِي تُورُونَ Айтинглар-чи; сиз ёқаётган оловнинг дарахтини (56/Воқеа 71).
Муваффақ бўлганда فُلاَنٌ وَارِي الزَّنْدِ фалончининг чақмоғи ёнувчидир дейилади. Муваффақиятсиз бўлганда فُلاَنٌ كَابِي الزَّنْد фалончининг чақмоғи сўникдир дейилади.
اَلَّلحْمُ اْلوَارِي семиз ҳайвоннинг гўштидир.
وَرَاء ўғилнинг ўғли (набира)дир.
وَرَاءَكَ Ортга чиқ! сўзи рағбатлантириш учун айтилади. وَرَاءَكَ أَوْسَعَ لَكَ Ортга чиқ, у ер сен учун кенгроқдир, ибораси ҳам шундандир. Баъзилар бу ерда жумланинг бошида اِئْتِ (бор) феъли яширин, дейдилар. Баъзилар эса, жумланинг маъноси يَكُنْ أَوْسَعَ لَكَ (ортга чекин) ва сен учун кенгроқ бўлган жойга бор шаклидадир, дейдилар.
تَوْرَاة эса, Мусо (алайҳиссалом)дан мерос олган китобларидир. Тавротнинг فَوْعَلَة вазнида эканлиги ҳам айтилган. Кам ишлатилгани учун تَفْعَلَة вазнидан ҳисобланмаган. Бош томондаги то ҳарфи эса, вов ҳарфи ўрнига келган. Худди تَيْقُور сўзи каби. Зеро бунинг асли وَيْقُور шаклидадир. Бош томондаги то ҳарфи эса, вов ҳарфи ўрнига келган. Бу эса, илгари ўтган وَقَار ўзагидан келиб чиққан.