غ ب ن
Ғ-б-н
غَبَن : Бир хил яширинлик билан, дўстинг билан ораларингдаги муомалада унга зарар етказишинг ёки уни алдашингдир. Агар сўз юритилаётган бу зарар мол хусусида бўлса, غَبَنَ فُلاَنٌ /Фалончи алдади; агар бирор фикр хусусида бўлса, غَبِنَ فُلاَنٌ /Фалончи ожиз бўлди дейилади. Бирор нарсадан ғофил бўлиб, буни зарар деб қабул қилганингда, غَبِنْتُ كَذَا غَبَنًا дейсан.
يَوْمُ التَّغَابُنِ : Қиёмат кунидир; чунки қуйидаги оятларда ишора қилинган савдодаги зарар ўша куни юзага чиқади: وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَشْرِي نَفْسَهُ ابْتِغَاءَ مَرْضَاةِ اللَّهِ : Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар Аллоҳнинг розилигини истаб ўз жонларини фидо қиладилар (2/Бақара 207); إِنَّ اللَّهَ اشْتَرَى مِنَ الْمُؤْمِنِينَ أَنْفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ بِأَنَّ لَهُمُ الْجَنَّةَ : Аллоҳ мўминлардан жонлари ва молларини, уларга жаннат бериш эвазига сотиб олди (9/Тавба 111); إِنَّ الَّذِينَ يَشْتَرُونَ بِعَهْدِ اللَّهِ وَأَيْمَانِهِمْ ثَمَنًا قَلِيلًا : Аллоҳга берган аҳдларини ва қасамларини оз баҳога сотадиганлар (3/Оли Имрон 77). Қиёмат кунида одамлар ҳам қилмаган савдоларидан, ҳам ундан қўлга киритганларидан нималарни зиён қилганликларини билиб оладилар.
Кимдандир يَوْمُ التَّغَابُنِ хусусида сўралди, у эса шундай жавоб берди: Ўша куни нарсалар одамларга дунёдаги ўлчовларидан фарқли тарзда кўринади. Муфассирлардан баъзилари эса шундай деган: غَبْن сўзининг ўзак маъноси бирор нарсани яширишдир. Фатҳа билан غَبَن ; бирор нарса яшириладиган жойдир. Дарҳақиқат, шоир шундай дейди:
وَلَمْ أَرَ مِثْلَ الْفِتْيَانِ فِي غَبَنِ الْ *** أَيَّامِ يَنْسَوْنَ مَا عَوَاقِبُهَا -338
338- Кунларни зое қилишда йигитлар кабисини кўрмадим. Улар ўша кунларнинг оқибатида нималар келишини унутадилар.
Яширин бўлганлари учун, сон ва тирсакларнинг ички қисми каби букиладиган барча аъзоларга مَغَابِن дейилади. Аёл ҳақида إِنَّهَا طَيِّبَةُ الْمَغَابِنِ /Унинг букиладиган (қўлтиқ ости каби) аъзолари хушбўй/покдир дейилади.