غ ي ب
Ғ-й-б
غَيْب калимаси, غَابَتِ الشَّمْسُ وَغَيْرُهَا (Қуёш ва бошқа нарса кўздан ғойиб бўлди) феълининг масдаридир. غَابَ عَنِّي كَذَا : Фалон нарса кўзимдан ғойиб бўлди, дейилади. Аллоҳ буюради: أَمْ كَانَ مِنَ الْغَائِبِينَ : Ёки у ғойиб бўлувчилардан бўлдими? (27/Намл 20).
Бу тушунча сезгилар билан кўринмайдиган ва инсон билимининг доирасига кирмайдиган ҳар бир нарса учун ишлатилади. Аллоҳ буюради: وَمَا مِنْ غَائِبَةٍ فِي السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ إِلَّا فِي كِتَابٍ مُبِينٍ : Осмон ва Ерда яширин ҳеч бир нарса йўқки, у аниқ китобда бўлмасин (27/Намл 75).
Баъзан Аллоҳ таоло нуқтаи назаридан эмас, инсон нуқтаи назаридан бир нарса учун غَيْب ва غَائِب дейилади. Осмонлар ва Ерда зарра оғирлигича бирор нарса Аллоҳдан узоқда қолмагани каби, ҳеч бир нарса Унга яширин ҳам қолмайди. عَالِمُ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ : Аллоҳ, ғойиб бўлганни ҳам, кузатилганни ҳам билувчидир (6/Анъом 73); яъни Аллоҳ сизга яширин қоладиган нарсаларни ҳам, сиз кўрадиган нарсаларни ҳам билади. يُؤْمِنُونَ بِالْغَيْبِ : Ғайбга иймон келтирадилар (2/Бақара 3) оятида келган الْغَيْبِ калимаси, сезгилар доирасига кирмайдиган ва ақл билан ҳам билиб бўлмайдиган нарсалар маъносидадир. Булар фақат пайғамбарларнинг хабар беришлари билан билинади.
Ғайбни инкор қилиш билан инсон мулҳид исмини олади. «Ғайб — Қуръондир», «Ғайб — қадардир» дейдиганлар бу сўзлари билан ғайб лафзи ичига олган маънолардан фақат бир қисмига ишора қилган бўладилар.
Баъзиларга кўра юқоридаги оятнинг маъноси шундайдир: Улар сизнинг ёнингизда бўлмаган пайтларида ҳам иймон келтирадилар ва ҳақларида қуйидагича айтилган мунофиқлар каби эмасдирлар: وَإِذَا لَقُوا الَّذِينَ آَمَنُوا قَالُوا آَمَنَّا وَإِذَا خَلَوْا إِلَى شَيَاطِينِهِمْ قَالُوا إِنَّا مَعَكُمْ إِنَّمَا نَحْنُ مُسْتَهْزِئُونَ : Мўминларга дуч келсалар: «Иймон келтирдик», дейдилар. Шайтонлари билан ёлғиз қолсалар эса: «Биз сизлар билан биргамиз, биз фақат улар устидан кулувчилармиз», дейдилар (2/Бақара 14).
Қуйидаги оятлар ҳам худди шу маънодадир: إِنَّمَا تُنْذِرُ الَّذِينَ يَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ بِالْغَيْبِ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ : Сен фақат ғойибона Роббиларидан қўрқадиган ва намозни адо этганларни огоҳлантира оласан (35/Фотир 18); مَنْ خَشِيَ الرَّحْمَنَ بِالْغَيْبِ : Кўрмаган ҳолда Раҳмондан қўрққан (50/Қоф 33); وَلِلَّهِ غَيْبُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ : Осмонлар ва Ерга оид ғайбларнинг илми Аллоҳга хосдир (16/Наҳл 77); أَطَّلَعَ الْغَيْبَ : У ғойибни биладими? (19/Марям 78); فَلَا يُظْهِرُ عَلَى غَيْبِهِ أَحَدًا : Аллоҳ яширин илмини ҳеч кимга кўрсатмайди (72/Жин 26); قُلْ لَا يَعْلَمُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ : Айт: осмонлар ва Ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмайди (27/Намл 65); ذَلِكَ مِنْ أَنْبَاءِ الْغَيْبِ نُوحِيهِ إِلَيْكَ : Булар сенга ваҳий йўли билан билдирганимиз ғайб оламига оид хабарлардир (3/Оли Имрон 44); وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُطْلِعَكُمْ عَلَى الْغَيْبِ : Аллоҳ сизларни ғайбнинг билимидан хабардор қилувчи эмас (3/Оли Имрон 179); إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ : Ҳеч шубҳасиз, Сен ғайбларни билувчисан (5/Моида 109); قُلْ إِنَّ رَبِّي يَقْذِفُ بِالْحَقِّ عَلَّامُ الْغُيُوبِ : Айт: албатта, Роббим ҳақни ўртага ташлайди. У Зот ғайбларни жуда яхши билувчидир (34/Сабаъ 48).
أَغَابَتِ الْمَرْأَةُ : Аёлнинг эри ғойиб бўлди. Аллоҳ таоло аёлларни шундай тавсифлайди: حَافِظَاتٌ لِلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللَّهُ : Аллоҳнинг ўзларини муҳофаза қилиши сабабли ғайбни сақлайдилар (4/Нисо 34); яъни, эрлари ёқтирмаган нарсани уларнинг йўқлигида қилмайдилар.
غِيبَة : Зикр қилишга муҳтож қилинмаган/мажбур этилмаган ҳолда, инсоннинг бошқасидаги айбларни тилга олишидир. Аллоҳ буюради: وَلَا يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا : Бирингиз бирингизнинг ғийбатини қилмасин (49/Ҳужурот 12).
غَيَابَة : Паст жой. Шу маънодан, дарахти кўп жойга غَابَة дейилади. Аллоҳ буюради: وَأَلْقُوهُ فِي غَيَابَةِ الْجُبِّ : Уни қудуқнинг қаърига ташланглар (12/Юсуф 10).
Дейилади: هُمْ يَشْهَدُونَ أَحْيَانًا، وَيَتَغَايَبُونَ أَحْيَانًا : Улар баъзан ҳозир бўладилар, баъзан эса ғойиб бўладилар.
وَيَقْذِفُونَ بِالْغَيْبِ مِنْ مَكَانٍ بَعِيدٍ : Узоқ жойдан туриб ғайбга тош отмоқдалар (34/Сабаъ 53); яъни, уни на кўзлари билан, на басиратлари билан кўра олмаган бир жойдан…