غ ل ظ
Ғ-л-з
غِلْظَة (Йўғонлик, қаттиқлик) сўзи, رِقَّة (ингичкалик) сўзининг зиддидир. Бу ўзакдан غِلْظَة, غُلْظَة шакллари келади. Бу сўзнинг жисмларда ишлатилиши аслдир; аммо баъзан мавҳум нарсалар учун ҳам истиора қилинади. Худди كَبِير (катта) ва كَثِير (кўп) сўзлари каби. Аллоҳ буюради: وَلْيَجِدُوا فِيكُمْ غِلْظَةً : Улар сизларда ғилзани кўрсинлар (9/Тавба 123); яъни қаттиқликни кўрсинлар. نُمَتِّعُهُمْ قَلِيلًا ثُمَّ نَضْطَرُّهُمْ إِلَى عَذَابٍ غَلِيظٍ : Уларни озгина муддат фойдалантирамиз, сўнгра уларни қаттиқ азоб тортишга мажбур қиламиз (31/Луқмон 24); وَنَجَّيْنَاهُمْ مِنْ عَذَابٍ غَلِيظٍ : Уларни қаттиқ азобдан халос қилдик (11/Ҳуд 58); يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ جَاهِدِ الْكُفَّارَ وَالْمُنَافِقِينَ وَاغْلُظْ عَلَيْهِمْ : Эй Набий; кофирлар ва мунофиқларга қарши жиҳод қил ва уларга нисбатан қаттиқ бўл (9/Тавба 73).
اِسْتَغْلَظَ : Йўғонлашиш учун тайёр ҳолатга келди. Баъзан эса “йўғон бўлди” маъносида ишлатилади. Аллоҳ буюради: فَاسْتَغْلَظَ فَاسْتَوَى عَلَى سُوقِهِ : Йўғонлашган, поясида тик турган (48/Фатҳ 29).