غ ل ق
Ғ-л-қ
غَلَق ва مِغْلاَق : Ўзи билан ёпиладиган нарса, баъзиларга кўра эса ўзи билан очиладиган нарса маъносидадир. Аммо ёпиш кўзда тутилганда مِغْلَق ва مِغْلاَق дейилади. Очиш кўзда тутилганда эса مِفْتَح ва مِفْتَاح дейилади. أَغْلَقْتُ الْبَابَ : Эшикни ёпдим. غَلَّقْتُهُ , кўплик маъносидадир; яъни, кўп эшикларни ёпдим ёки бир эшикни бир неча марта ёпдим ёхуд бир эшикни жуда мустаҳкам ёпдим. Мана бу оят шу маънодадир: وَغَلَّقَتِ الْأَبْوَابَ : Эшикларни яхшилаб беркитди (12/Юсуф 23). Бунга ўхшатилиб шундай дейилади: غَلِقَ الرَّهْنُ غُلُوقًا : Гаровга қўл солинди, у қайтарилмади. غَلِقَ ظَهْرُهُ دَبَرًا : Туянинг орқаси ярадан халос бўла олмади, тузала олмади. مِغْلَق : Қимор ўқларининг еттинчиси. Чунки у майсирнинг/қиморнинг бошқа қисмларини боғлаб туради. نَخْلَةٌ غَلِقَةٌ : Хурмо дарахтининг илдизи қуриди, шу боис мева беришдан боғланди/мева бермайдиган бўлиб қолди. غَلْقَة : Заҳардек аччиқ дарахт.

