غ ف ل
Ғ-ф-л
غَفْلَة : Ёдда кам сақлаш ва оз эътибор бериш сабабли инсонда юзага келадиган саҳв/янглишиш. غَفَلَ فَهُوَ غَافِلٌ : Янглишди, у янглишувчидир, дейилади. Аллоҳ буюради: لَقَدْ كُنْتَ فِي غَفْلَةٍ مِنْ هَذَا : Дарҳақиқат, сен бундан ғафлатда эдинг (50/Қоф 22); اقْتَرَبَ لِلنَّاسِ حِسَابُهُمْ وَهُمْ فِي غَفْلَةٍ مُعْرِضُونَ : Одамларнинг ҳисоб вақти яқинлашди. Аммо улар ҳанузгача ғафлат ичида юз ўгирмоқдалар (21/Анбиё 1); وَدَخَلَ الْمَدِينَةَ عَلَى حِينِ غَفْلَةٍ مِنْ أَهْلِهَا : Мусо аҳолисининг хабари йўқ бир пайтда шаҳарга кирди (28/Қосос 15); وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ : Ҳолбуки, булар уларнинг дуоларидан бехабардирлар (46/Аҳқоф 5); وَإِنْ كُنْتَ مِنْ قَبْلِهِ لَمِنَ الْغَافِلِينَ : Ҳолбуки, сен бундан олдин бехабар эдинг (12/Юсуф 3); وَهُمْ عَنِ الْآَخِرَةِ هُمْ غَافِلُونَ : Улар охиратдан бехабардирлар (30/Рум 7); وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا يَعْمَلُونَ : Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларидан ғофил эмасдир (2/Бақара 144); وَدَّ الَّذِينَ كَفَرُوا لَوْ تَغْفُلُونَ عَنْ أَسْلِحَتِكُمْ وَأَمْتِعَتِكُمْ فَيَمِيلُونَ عَلَيْكُمْ مَيْلَةً وَاحِدَةً : Кофирлар қуролларингиздан ва ашёларингиздан ғофил бўлсангиз, сизга бирданига ҳамла қилишни орзу қиладилар (4/Нисо 102); لِتُنْذِرَ قَوْمًا مَا أُنْذِرَ آَبَاؤُهُمْ فَهُمْ : ( : (7/Аъроф 146). (58/Мужодала 22). Баъзиларнинг фикрича эса оят; «Қалбини ҳақиқатлардан ғофил қилиб қўйган кишига эргашма» деган маънодадир.

