ك ر ه
К-р-ҳ
Бир қарашга кўра, ижирғаниш, нафратланиш, антипатия ва ёмон кўриш маъноларини англатувчи كَرْه ва كُرْه сўзлари худди мўртлик, чидамсизлик, кучсизлик маъносини ташувчи ضَعْف ва ضُعْف сўзлари каби бир хил маънога келади. Баъзилар эса, كَرْه — инсонга ташқаридан ўтказилган босим сабабли мажбуран бажартириладиган ишлардир; كُرْه эса, киши ўзича қарор қилиб, ижирғаниб, нафратланиб бажарган ишлардир, дейдилар. Бу ҳам икки шаклда бўлиши мумкин.
Биринчиси: Табиий ҳолида ижирғаниладиган/нафратланиладиган нарсалар.
Иккинчиси: Ақл ёки Шариат томонидан ижирғанчлиги аниқланган нарсалар. Шунинг учун инсоннинг бирор нарса ҳақида шундай дейиши тўғридир: اِنِّي اُرِيدُهُ وَاَكْرَهُهُ Мен фалон нарсани истайман, аммо ундан ижирғанаман. Яъни, уни табиий тузилишим/эҳтиёжим сифатида истайман, аммо уни ақл ёки Шариат нуқтаи назаридан фикр юритганимда ижирғанч деб топаман. Худди шунингдек, фалон нарсани ақл ёки Шариат нуқтаи назаридан истайман, аммо табиий тузилишим нуқтаи назаридан қараганимда, унга нафрат туяман, дейиш ҳам тўғридир.
Аллоҳ таолонинг: كُتِبَ عَلَيْكُمُ الْقِتَالُ وَهُوَ كُرْهٌ لَكُمْ وَعَسَى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ Уруш сизга фарз қилинди, гарчи у сизга хуш келмаган нарса бўлса-да. Баъзан сизга хуш келмаган нарса сиз учун кўпроқ хайрли бўлиши мумкин (2/Бақара 216) деган сўзига келсак, бу, сизлар табиий тузилишингиз тақозосига кўра, урушдан ижирғанасиз, уни хушламайсиз, деганидир. Кейин буни давомида келган баёнида изоҳлаган: Баъзан бирор нарса, сиз учун яхшироқ бўлса-да, сизлар ундан ижирғанасиз ва уни хушламайсиз (2/Бақара 216). Бу таъриф инсон бирор нарсанинг ҳақиқий ҳолини билмасдан туриб, уни хушлашини ёки ундан ижирғанишини ўлчов қилиб иш тута олмаслигини баён қилмоқда.
Бу ўзакдан келган كَرِهْتُ феъли эса, ҳар икки маънода ҳам ишлатилади; фақат кўпроқ كُرْه маъносида ишлатилади. Бу маънода Аллоҳ буюради: وَيَأْبَى اللَّهُ إِلاَّ أَنْ يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ Гарчи кофирлар хушламасалар ҳам, Аллоҳ Ўз нурини батамом қилишдан бошқа ҳеч нарсани қабул қилмайди (9/Тавба 32), هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ У шундай Зотки, Расулини барча динлардан устун қилиш учун ҳидоят ва ҳақ дин билан юборгандир. Гарчи мушриклар ёқтирмаса ҳам (9/Тавба 33); وَإِنَّ فَرِيقًا مِنَ الْمُؤْمِنِينَ لَكَارِهُونَ …. Ҳолбуки мўминлардан бир қисми ўша пайтда бундан ёқтирмаган эдилар (8/Анфол 5).
أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ Бирингиз ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Мана шундан ижирғандингиз. (49/Ҳужурот 12) ояти эса, бир огоҳлантириш бўлиб, маъноси шудир: инсон биродарининг гўштини ейишни, гарчи фаразан бир лаҳза ўйлаб кўрса ҳам, бу ишдан яратилиши эътибори билан нафратланади; бу иш унинг кўнглига ўтирмайди.
Аллоҳ таолонинг: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لاَ يَحِلُّ لَكُمْ أَنْ تَرِثُوا النِّسَاءَ كَرْهًا Эй иймон келтирганлар! Аёлларга зўрлик билан ворис бўлишингиз сизга ҳалол эмас (4/Нисо 19) сўзида келган كَرْهًا сўзи, كُرْهًا шаклида ҳам ўқилган.
Инсоннинг истамайдиган/ижирғанадиган, нафратланадиган нарсага мажбурланиши маъносини англатувчи اِكْرَاه ҳақида эса, Аллоҳ буюради: وَلاَ تُكْرِهُوا فَتَيَاتِكُمْ عَلَى الْبِغَاءِ إِنْ أَرَدْنَ تَحَصُّنًا لِتَبْتَغُوا عَرَضَ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَمَنْ يُكْرِهُّنَّ فَإِنَّ اللَّهَ مِنْ بَعْدِ إِكْرَاهِهِنَّ غَفُورٌ رَحِيمٌ Ўткинчи дунё ҳаётининг матоҳини истаб, иффатли қолишни истаган чўриларингизни бузуқликка мажбурламанг. Ким уларни мажбур қилса, билиб қўйилсинки, мажбурланганларидан сўнг Аллоҳ (улар учун) кўп кечирувчи ва раҳмлидир (24/Нур 33). Бу, сўз юритилаётган аёлларнинг кўнглига ўтирмайдиган ишларга зўрлик билан судралишига қаратилган тақиқдир.
لاَ إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ Динда мажбурлаш йўқдир (2/Бақара 256) оятининг талқинига келсак, дейиладики: Бу Исломнинг дастлабки даврларида шундай эди; бу даврда, инсонга Ислом тақдим этиларди, агар қабул қилса, қиларди, акс ҳолда, ўз ҳолига қўйиб қўйиларди.
Иккинчиси: Бу оятнинг ҳукми Аҳли Китоб ҳақидадир. Агар улар жизя тўлашни истаса ва шартларга риоя қилсалар, ўз ҳолларига қўйиб қўйилади.
Учинчиси: Ботил бир динга мажбурланган, бу ҳолда уни қабул қилиб, ўша динга кирган кишининг бу қилган иши ҳукмсиздир; булар беэътибордир. Худди Аллоҳ таолонинг: مَنْ كَفَرَ بِاللَّهِ مِنْ بَعْدِ إِيمَانِهِ إِلاَّ مَنْ أُكْرِهَ وَقَلْبُهُ مُطْمَئِنٌّ بِ اْلإِيمَانِ Қалби иймон билан таскин топгани ҳолда (диндан қайтишга) мажбур қилинганлардан бошқа. (16/Наҳл 106) деб буюрганидек.
Тўртинчиси: Инсоннинг бу дунёда истамай бажарган ишларининг (ибодат, яхшилик ва ёрдамларининг) охиратда бир қиймати йўқ. Зеро, Аллоҳ таоло инсонларнинг ички дунёсини/кўнгилларида борини ўлчов қилади ва ихлосдан (кўнгилдан самимий боғланиш) бошқа ҳеч нарсага рози бўлмайди. Шунинг учун Расулуллоҳ (сав) шундай буюрган: اَلأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ Амаллар ниятларга кўрадир. Яна: أَخْلِصْ يَكْفِكَ اْلقَلِيلُ مِنَ اْلعَمَلِ Ихлосли бўл, у ҳолда амалнинг ози ҳам сенга кифоя қилади, деб буюрган.
Бешинчиси: Аллоҳ инсонлардан истаган нарсаларда, ҳақиқатан ёқимсиз бўлган бирор нарса, ҳеч бир инсондан исталмаган. Аксинча, ҳамиша исталган нарса — абадий неъмат/яхшилик бўлган нарсалардир. Шунинг учун Расулуллоҳ шундай буюрган: عَجِبَ رَبُّكُمْ مِنْ قَوْمٍ يُقَادُونَ إِلَى الْجَنَّةِ بِالسَّلاَسِلِ Роббингиз (Аллоҳ) жаннатга кишанлар билан судралиб олиб бориладиган бир қавмдан ажабланган.
Олтинчиси: Бу оятда келган Дин сўзи, жазо (эвазини) бериш деганидир. Оятнинг маъноси: Аллоҳ таоло ҳар қандай эваз бериш борасида мажбурлана олмайди. Аксинча У, хоҳлаган кишисига, хоҳлаган тарзда, хоҳлаган нарсани қилади.
وَلَهُ أَسْلَمَ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَاْلآَرْضِ طَوْعًا وَكَرْهًا Ҳолбуки осмонлару ердаги бор нарсанинг ҳаммаси, истаб ва истамаган ҳолда Унга бўйсунган (3/Оли Имрон 83) оятининг маъноси эса, дейиладики: Осмондагилар Унга кўнгилдан истаб таслим бўлдилар; ердагилар эса, истамай бунга таслим бўлишга мажбур бўлдилар. Яъни, рад қилиб бўлмайдиган очиқ-ойдин далил уларни таслим бўлишга мажбур қилди ва уларни қабулга мажбур этди. Бу худди, اَلدَّلاَلةَ ُاَكْرَهَتْنِي عَلَي الْقَوْلِ بِهَذِهِ الْمَسْأَلَةِ Очиқ-ойдин далиллар, мени бу масалада шундай айтишга мажбур қилди дегандекдир. Аммо бу, ёмон деб қаралган мажбурлаш турига оид бир нарса эмас.
Иккинчиси: Мўминлар Аллоҳга кўнгилдан истаб таслим бўлдилар; кофирлар эса, истамай. Чунки, улар ҳам, Аллоҳнинг уларга қилмоқчи бўлган ишини ва улар ҳақида чиқарган ҳукмини ўзгартиришга кучлари етмади.
Учинчиси: Қатодадан келган талқин: ўлим пайтида мўминлар Аллоҳга кўнгилдан истаб таслим бўладилар; кофирлар эса, истамай таслим бўладилар. Аллоҳ таоло бу маънода буюради: فَلَمْ يَكُ يَنْفَعُهُمْ إِيمَانُهُمْ لَمَّا رَأَوْا بَأْسَنَا Аммо азобимизни кўрган вақтдаги иймонлари уларга фойда бермас эди (40/Ғофир 85).
Тўртинчиси: Бу ерда сўз юритилаётган истамай таслим бўлиш, иймон келтиргунларича улар билан урушилган ва мажбурланган кишиларнинг ҳолини баён қилмоқда.
Бешинчиси: Абул-Олия ва Мужоҳид томонидан қилинган талқин: Баъзилари Унга ширк келтирса ҳам, ҳаммаси Аллоҳ ўзларини яратганини қабул ва иқрор қилмоқда. Худди, Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи каби: وَلَئِنْ سَأَلْتَهُمْ مَنْ خَلَقَهُمْ لَيَقُولُنَّ اللَّهُ فَأَنَّى يُؤْفَكُونَ Агар сен улардан ўзларини ким яратганини сўрасанг, албатта, аниқ: Аллоҳ, дейдилар (43/Зухруф 87).
Олтинчиси: Ибн Аббосдан келган талқин: Ўзларидан хабар берувчи ҳол, ҳолат ва хатти-ҳаракатлари билан мусулмон/таслим бўлдилар; баъзилари сўзлари билан кофир бўлсалар ҳам. Бу, дастлабки ҳужайрадаги Исломнинг айнан ўзидир. Аллоҳ таоло бу борада шундай буюрган: أَلَسْتُ بِرَبِّكُمْ قَالُوا بَلَى شَهِدْنَا Мен сизнинг Роббингиз эмасманми? деб сўраган, улар эса: Шубҳасиз, сен бизнинг ҳақ Роббимизсан, биз бунга шоҳидмиз, дедилар (7/Аъроф 172). Бу эса, уларнинг мусулмон бўлишларини тақозо қилувчи ақлли бир мавжудот сифатида яратилган далиллари деганидир. Аллоҳ таоло: وَظِلَالُهُمْ بِالْغُدُوِّ وَاْلآَصَالِ соялари ҳам эртаю кеч (13/Раъд 15) ояти билан бунга ишора қилмоқда.
Еттинчиси: Сўфийларнинг баъзисидан келган талқин: Кўнгилдан истаб Аллоҳга таслим бўлган — савоб ва азобга қараб мусулмон бўлган эмас, балки савоб ва азобни Берувчини ўйлаб мусулмон бўлгандир. Истамай таслим бўлган эса, савоб ва азобни ўйлаб, истаб ва қўрқиб мусулмон бўлгандир.
Аллоҳ таолонинг: وَلِلَّهِ يَسْجُدُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَاْلآَرْضِ طَوْعًا وَكَرْهًا وَظِلَالُهُمْ بِالْغُدُوِّ وَاْلآَصَالِ Ҳолбуки осмонлару ердаги ким бўлса, истаб ва истамаган ҳолда ўзлари ҳам, соялари ҳам эртаю кеч Аллоҳга сажда қиладилар (13/Раъд 15) ояти ҳам худди, талқинларини берганимиз, бу ояти кабидир.