ك ف أ
К-ф-ъ
[тенги, ўхшаши, назири маъносини англатувчи] كُفْءُ тушунчаси мақом ва қадр-қиймат соҳасида қўлланилади. Чодирнинг орқа пардаси орқа томонга маҳкам тикилгани ва уйнинг орқа қисми у билан ёпилгани сабабли كِفَاء деб номланган. Уйланиш, жанг қилиш ва шу каби нарсалар билан боғлиқ ҳолда: فُلاَنٌ كُفْءٌ لِفُلاَنٍ фалон киши фалончининг тенгидир, дейилади. Аллоҳ таоло ҳам бу ҳақда шундай буюрган: وَ لَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ Унинг ҳеч қандай тенги ҳам бўлмаган, У тенгсиздир (112/Ихлос 4).
مُكَافَأَة эса бир феълдаги ўзаро тенглик ва тўлиқ жавоб қайтаришдир. فُلاَنٌ كُفْؤٌ لَكَ فِي الْمُضَادَةِ фалон киши сенга қарши чиқишга қодир ибораси ҳам шу маънога ишора қилади.
إِكْفَاء эса бир нарсанинг ағдарилиши ҳамда унинг мувозанати, тенглиги бузилишидир. Шеърда бир қофиянинг заммали, бошқасининг эса касрали қилиниши йўли билан ҳосил қилинган шаклга берилган ном бўлмиш اَلإِكْفَاءُ ҳам шу ўзакдандир.
مُكْفَأُ اْلوَجْهِ ибораси эса ранги ўчган, юзи бўзарган киши деганидир.
Туянинг муддатини тўлдирмасдан туғишида дунёга келган боласига ҳам كَفْأَةٌ деб ном берилган.
جَعَلَ فُلاَنٌ إِبِلَهُ كَفْأَتَيْنِ Фалон одам туяларини иккита тенг сурувга ажратди ибораси, ҳар йили уларнинг бир қисмини урчитиб туғдирди деганидир.