Шундан кейин нима қилишни билмай турганда, Аллоҳ унга биродарининг мурдасини қандай кўмишни кўрсатиш учун ерни титаётган бир қарғани юборди. Бу ҳолни кўриб: “Ҳолимга вой бўлсин, шу қарғачалик бўлишдан ҳам ожиз қолиб, биродаримнинг мурдасини кўма олмадим-а?!” – деб, қилган ишига надомат қилувчилардан бўлди.

