ج ر ز
Ж-р-з
Аллоҳ буюради: وَإِنَّا لَجَاعِلُونَ مَا عَلَيْهَا صَعِيداً جُرُزاً Албатта, Биз ер устидагиларни қуп-қуруқ тупроқ текислигига айлантирувчидирмиз (18/Каҳф 8); яъни: ўсимликни илдизидан юлиб ташловчи. أَرْضٌ مَجْرُوزَةٌ : устидаги нарсалар еб битирилган тупроқ. جَرُوز — дастурхон устида нима бўлса, барини еб қўядиган кишидир. Мақолда: لاَ تَرْضَى شَانِئَةٌ إلاَّ بِجَرْزَةٍ Ҳеч бир шоние (кекчи аёл), жарза (вайрон қилиш, илдизини қуритиш)дан бошқасига рози бўлмайди, дейилган. جَارُز — кўкйўталнинг бир тури. Бунда جَرْز нинг маъноси назарда тутилган. جَرْز эса — қилич билан кесиш. سَيْفٌ جُرَازٌ эса ўта ўткир қиличдир.

