ج ه ل
Ж-ҳ-л
جَهْلُ жаҳолат уч хил бўлади.
Биринчиси: инсонда илмнинг йўқлигидир. Асл маъно шудир. Баъзи каломшунослар буни тартибдан ташқари содир бўладиган феълларнинг сабаби деб билганлар. Худди илм тартибли равишда юзага чиқадиган феълларнинг сабаби қилинганидек.
Иккинчиси: бир нарсага ўзи қандай бўлса, ундан бошқача тарзда эътиқод қилишдир.
Учинчиси: бир нарсага у лойиқ бўлганидан бошқача муомала қилишдир. Бунда унинг эътиқоди тўғри бўладими ёки нотўғри бўладими — фарқи йўқ. Намозни билиб туриб тарк этган киши каби. Аллоҳ таолонинг: قَالُوا أَ تَتَّخِذُنَا هُزُواً قَالَ أَعُوذُ بِاللّهِ أَنْ أَكُونَ مِنَ الْجَاهِلِينَ «Бизни мазах қиляпсанми?», – дейишганда, у уларга: «Жоҳил кимсалардан бўлиб қолишимдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман», – деди (2/Бақара 67) деган сўзи ҳам шу маънодадир. Бу оят масхара қилишни жаҳолат деб таърифлаган. Аллоҳ буюради: فَتَبَيَّنُو أَنْ تُصِيبُوا قَوْماً بِجَهَالَةٍ Яхшилаб аниқлаб кўринглар. Акс ҳолда билмаган ҳолда бирор қавмга ёмонлик қилиб қўясизлар (49/Ҳужурот 6).
جَاهِل сўзи баъзан қоралаш маъносида ишлатилади. Баъзан эса қоралаш маъносида ишлатилмайди. Масалан: يَحْسَبُهُمُ الْجَاهِلُ أَغْنِيَاءَ مِنَ التَّعَفُّفِ Иффатлари сабабидан билмаган одам уларни бой деб ўйлайдиганлар (2/Бақара 273).
Бу оят матнида келган جَاهِل сўзи уларнинг ҳолатларини билмаган киши деганидир; қораланадиган жаҳолат маъносида эмас.
مَجْهَل эса инсонни бир нарсага ўзи қандай бўлса, ундан бошқача эътиқод қилишга ундайдиган иш, жой ва хусусият деганидир.
اِسْتَجْهَلَتِ الرِّيحُ اْلغُصْنَ : Шамол шохни тебратди (силкитди). Гўё у уни жаҳолатга бошлагандек. Бу эса гўзал истиорадир.