د ر ج
Д-р-ж
دَرَجَة худди مَنْزِلَة кабидир. Аммо бир текисликда чўзилиб бориш эмас, балки юқорига кўтарилиш эътиборга олинганда манзилага даража дейилади. Масалан, том ва зина даражаси каби. Бундан ташқари, бу сўз "юксак мартаба" маъносида ҳам ишлатилади: وَلِلرِّجَالِ عَلَيْهِنَّ دَرَجَةٌ : Эркакларнинг аёллар устидаги ҳақлари бир даража кўпроқдир (2/Бақара 228). Бу оят эркаклар аёллардан ақл, сиёсат ва мана шу оятда ишора қилинган шунга ўхшаш масалаларда устунроқ эканликларига эътиборни қаратмоқда: اَلرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ : Эркаклар аёллар устида идора қилувчи ва ҳокимдирлар (4/Нисо 34).
Бу сўз келган бошқа баъзи оятлар қуйидагилардир: لَهُمْ دَرَجَاتٌ عِنْدَ رَبِّهِمْ : Уларга Роббилари ҳузурида даражалар бордир (8/Анфол 4); هُمْ دَرَجَاتٌ عِنْدَ اللّهِ : Улар (инсонлар) Аллоҳ ҳузурида даража даражадирлар (3/Оли Имрон 163); яъни улар Аллоҳ ҳузурида даражалар/мартабалар соҳибидирлар. Юқорида ўтганларга ўхшатилиб دَرَجَاتُ النُّجُومِ : Юлдузларнинг даражалари дейилади.
Йўлнинг ўртасига ҳам مَدْرَجَة дейилади. فُلاَنٌ يَتَدَرَّجُ فِي كَذَا : Фалон киши фалон нарсада даража-бадаража кўтарилиб бормоқда. دَرَجَ الشَّيْخُ وَالصَّبِيُّ دَرَجَانًا : Кекса ва бола зинада кўтарилаётган кишининг юрганидек юрди. دَرْج : Китоб ва кийимни ўрашдир. Ўралган нарсага ҳам دَرْج дейилади. Бундан ташқари, истиора йўли билан ўлимга ҳам دَرْج дейилади. Худди طَوَتْهُ اْلمَنِيَّةُ : Ўлим уни ўради иборасида طَيّ сўзининг истиора йўли билан ўлим учун ишлатилганидек. مَنْ دَبَّ وَدَرَجَ : Яъни, тирик бўлган юради; ўлган эса ҳолларини ўраб бўлган бўлади.
وَالَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا سَنَسْتَدْرِجُهُمْ مِنْ حَيْثُ لاَ يَعْلَمُونَ : оятларимизни ёлғонга чиқарганларни, ўзлари ҳеч билмайдиган тарафдан даража даража (азобга) яқинлаштирамиз (7/Аъроф 182). Баъзиларга кўра сўзнинг маъноси шундайдир: китоб ўралгани каби уларни ўраймиз. Бу оят зикр этилган кишиларнинг ғафлат ичида эканликларига ишора қилмоқда. Худди мана шу оят каби: وَلاَ تُطِعْ مَنْ أَغْفَلْنَا قَلْبَهُ عَنْ ذِكْرِنَا : Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйган кишига итоат қилма (18/Каҳф 28).
دُرْج : Ашё қўйиладиган сават/тортма. دُرْجَة : Ўралиб туянинг бачадонига қўйиладиган мато. Баъзиларга кўра эса سَنَسْتَدْرِجُهُمْ оят иборасининг маъноси шундайдир: Уларни даража-бадаража тутиб оламиз. Бу эса уларнинг азобга секин-аста яқинлаштирилишидир. Худди зина ва поғоналарда кўтарилиш ва тушиш каби. دُرَّاج /Чил, Дурач: Секин-аста юрадиган бир қушдир.