د م غ
Д-м-ғ
بَلْ نَقْذِفُ بِالْحَقِّ عَلَى الْبَاطِلِ فَيَدْمَغُهُ : Йўқ, Биз ҳақни ботил устига ташлаймиз-да, уни эзиб ташлайди (21/Анбиё 18); яъни унинг мияси парчаланади. Мана бу сўз ҳам худди шу маънодадир: شُجَّةٌ دَامِغَةٌ : мияни парчаловчи яра. Хурмонинг илдизидан чиқадиган ва, кесилмаган тақдирда, уни бузадиган куртакка دَامِغَة дейилади. Эгарнинг орқасига боғланадиган темирга ҳам دَامِغَة дейилади. Буларнинг барчаси мия парчаланиши маъносидаги دَمْغ сўзидан истиора қилинган.

