د م و
Д-м-в
دَمٌ /Қон: Маълумдир. Унинг асли — دَمَيٌ. Аллоҳ буюради: حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالدَّمُ : Ўлимтик, қон сизларга ҳаром қилинди (5/Моида 3). Кўплиги دِمَاء шаклида келади: لاَ تَسْفِكُونَ دِمَاءكُمْ : Бир-бирингизнинг қонларингизни тўкмайсиз (2/Бақара 84). قَدْ دَمِيَتِ الْجِرَاحَةُ : Яра қонади. فَرَسٌ مَدْمِيٌّ : Тўқ қизил от; худди қон рангидек. دُمْيَة : Гўзал шакл. شَجَّةٌ دَامِيَةٌ : [Бош ва юздаги] қонли яра.

