ص د د
С-д-д
صُدُود ва صَدّ сўзлари баъзан бир нарсадан юз ўгириб ундан узоқлашиш маъносига келади: وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْا إِلَى مَا أَنْزَلَ اللَّهُ وَإِلَى الرَّسُولِ رَأَيْتَ الْمُنَافِقِينَ يَصُدُّونَ عَنْكَ صُدُودًا : Уларга: “Аллоҳ нозил қилган нарсага ва Пайғамбарга келинглар”, – дейилганда, ўша мунофиқларнинг сиздан бутунлай юз ўгириб узоқлашганларини кўрасиз (4/Нисо 61). Баъзан эса буриш ва тўсиш/қайтариш маъносига келади: وَزَيَّنَ لَهُمُ الشَّيْطَانُ أَعْمَالَهُمْ فَصَدَّهُمْ عَنِ السَّبِيلِ : Шайтон уларга қилаётган амалларини чиройли кўрсатиб, уларни тўғри йўлдан тўсиб қўйган (27/Намл 24); الَّذِينَ كَفَرُوا وَصَدُّوا عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ أَضَلَّ أَعْمَالَهُمْ : Инкор қилганлар ва Аллоҳ йўлидан тўсганларнинг амалларини Аллоҳ бекор қилади (47/Муҳаммад 1); إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَيَصُدُّونَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ نُذِقْهُ مِنْ عَذَابٍ أَلِيمٍ : Албатта, инкор қилганларга ва Аллоҳ йўлидан тўсадиганларга аламли азобдан тоттириб қўямиз (22/Ҳаж 25); قُلْ قِتَالٌ فِيهِ كَبِيرٌ وَصَدٌّ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ وَكُفْرٌ بِهِ وَالْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَإِخْرَاجُ أَهْلِهِ مِنْهُ أَكْبَرُ عِنْدَ اللَّهِ : Айт: у ойда жанг қилиш катта гуноҳдир. Аллоҳ йўлидан тўсиш, Уни инкор қилиш, Масжид ул-Ҳаромга боришга тўсқинлик қилиш ва аҳлини у ердан чиқариш эса Аллоҳ наздида каттароқ гуноҳдир (2/Бақара 217); وَلَا يَصُدُّنَّكَ عَنْ آَيَاتِ اللَّهِ بَعْدَ إِذْ أُنْزِلَتْ إِلَيْكَ : Аллоҳнинг оятлари сизга нозил қилингандан кейин, сизни улардан асло (14/Иброҳим 16-17).

