صِدْق ва كَذِب сўзларининг, хоҳ мозий бўлсин, хоҳ келаси, ёки ваъда бўлсин ёки бошқа нарса бўлсин, асллари сўз билан боғлиқдир ва касд-и аввал/дастлабки маънолари билан ҳам фақат сўзда рўй беради. Бу икки тушунча сўзнинг бошқа шаклларида эмас, фақат хабарий бўлганида юзага чиқади. Шунинг учун Аллоҳ буюради: وَمَنْأَصْدَقُمِنَ اللَّهِ قِيلًا : Аллоҳдан ҳам сўзи тўғрироқ бўлган ким бор?! (4/Нисо 122); وَمَنْأَصْدَقُمِنَ اللَّهِ حَدِيثًا : Аллоҳдан ҳам тўғрисўзроқ ким бор?! (4/Нисо 87); وَاذْكُرْ فِي الْكِتَابِ إِسْمَاعِيلَ إِنَّهُ كَانَصَادِقَالْوَعْدِ : Китобда Исмоилни ҳам эсла. Дарҳақиқат, у ваъдасига содиқ эди (19/Марям 54). Бу икки сўз истифҳом, амр ва дуо каби бошқа сўз шаклларида эса араз/билвосита тарзда келади. Масалан, «Зайд уйдами?» деганнинг сўзи каби. Зеро, бу сўроқ жумласи савол берувчининг Зайднинг ҳолидан бехабар эканлигига оид хабарий маънони ўз ичига олади. [Шунингдек, «Мени тасалли эт» ибораси кишининг тасаллига муҳтож эканлигини, «Менга озор берма» ибораси эса мухотабнинг сўзловчи кишига озор бераётганини ўз ичига олади.] صِدْق : Сўзнинг ҳам қалбдагига, ҳам хабар берилаётган нарсага мувофиқ бўлишидир. Бу шартлардан бири етишмаса, тўлиқ сидқ бўлмайди; ё сидқ билан мутлақо сифатланмайди, ёки турли қараш нуқталарига кўра гоҳ сидқ, гоҳ эса кизб/ёлғон билан сифатланади. Кофирнинг ишонмаган ҳолда «Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир» дейиши каби. Бу сўзнинг сидқ/тўғри эканлиги айтилиши мумкин, чунки хабар берилган нарса тўғридир. Мазкур сўзнинг кизб/ёлғон эканлиги ҳам айтилиши мумкин, чунки кофирнинг сўзи билан қалбидаги нарса зид келади. Аллоҳнинг мунофиқларни ёлғончилик билан сифатлаши ана шу иккинчи жиҳат билан боғлиқдир. Дарҳақиқат, улар шундай деган эдилар: نَشْهَدُ إِنَّكَ لَرَسُولُ اللَّهِ : Гувоҳлик берамизки, ҳақиқатан сен Аллоҳнинг Расулисан! (63/Мунофиқун 1). : (4/Нисо 69). номли асаримда баён қилганимдек, сиддиқлар фазилат бобида пайғамбарлардан кейин дарҳол келадиганлардир. : (39/Зумар 33); яъни сўз билан айтганини амалда қилганлари билан рўёбга чиқарди. : (17/Исро 80). (26/Шуъаро 84). Иброҳим (алайҳиссалом) Аллоҳ таолодан ўзини солиҳлардан қилишини сўрамоқда; шундайки, кейингилар уни мақтаган пайтда бу мақтовлари ёлғон бўлмасин, шоир айтганидек бўлсин: 280. (5/Моида 46). Исбот/тасдиқлаш бўлган ҳар жойда . (43/Зухруф 67). эса мажбурий тарзда бериладиган молга айтилади. Садақа берувчи киши амаллари билан буни тасдиқлашга ҳаракат қилса, /фарз бўлган молга ҳам : (9/Тавба 60). : (57/Ҳадид 18). : :
صِدِّيق : Жуда кўп тўғри сўзловчидир. Баъзилар эса ҳеч ёлғон гапирмайдиган деганидир, дейди. Баъзилар эса тўғриликка шу қадар ўрганиб қолиб, ёлғон гапира олмайдиган; баъзилар эса сўзида ва эътиқодида тўғри бўлган ҳамда амалда ҳам тўғрилигини исботлаган маъносида, дейди. Аллоҳ буюради: وَاذْكُرْ فِي الْكِتَابِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّهُ كَانَ
صِدِّيقًا
نَبِيًّا :
Китобда Иброҳимни ҳам эсла. Шубҳа йўқки, у жудасадоқатли пайғамбар эди
Ким Аллоҳга ва Пайғамбарга итоат қилса, ана ўшалар Аллоҳ ўзларига неъмат берган пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар, солиҳлар билан биргадир. Улар нақадар гўзал ҳамроҳдир!
аз-Зариъа ила Макорими-ш-Шариъа
Гоҳида صِدْق ва كَذِب сўзлари эътиқодда рўй берадиган ҳар бир нарса учун ишлатилади. Масалан, صَدَقَ ظَنِّي وكَذَبَ : Гумоним тўғри чиқди; Гумоним ёлғон/нотўғри чиқди. Бу икки сўз тана билан бажариладиган феъллар учун ҳам ишлатилади. Киши урушнинг ҳаққини тўла адо этиб, қилиниши лозим бўлган ишни бажарганида صَدَقَ في الْقِتاَلِ дейилади. Бунинг акси бўлганида эса كَذَبَ في الْقِتَالِ дейилади. Аллоҳ буюради: مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ
صَدَقُوا
مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ :
Мўминлар орасида шундай кишилар бордирки, Аллоҳга берган сўзларини адоэтдилар
(33/Аҳзоб 23); яъни ўз амаллари билан аҳдларини бажардилар. لِيَسْأَلَ
الصَّادِقِينَ
عَنْ
صِدْقِهِمْ
Аллоҳ бу сўзни ростгўйлардан содиқликларини сўраш учун олди
(33/Аҳзоб 8); яъни Аллоҳ тили билан ростни айтганларнинг буни амаллари билан тасдиқлаган-тасдиқламаганликларини сўраш учун. Бу оят амалда ҳақни адо этмагунча уни фақат эътироф этишнинг ўзи етарли эмаслигига эътибор қаратади. لَقَدْ
صَدَقَ
اللَّهُ رَسُولَهُ الرُّؤْيَا بِالْحَقِّ :
Қасам бўлсинки, Аллоҳ Расулининг тушини ҳақ билан тасдиқлади
(48/Фатҳ 27). Бу амалий сидқдирки, у ҳам тушнинг рўёбга чиққанлигидир. Яъни Аллоҳ унинг тушини рўёбга чиқарди. Ушбу оят ҳам шу маънодадир: وَالَّذِي جَاءَ
بِالصِّدْقِ
وَصَدَّقَ
بِهِ أُولَئِكَ هُمُ الْمُتَّقُونَ :
Ростни
келтирган ва уни тасдиққилганлар; ана ўшалар муттақийлардир
Ошкора-яширин ҳар бир фазилатли феъл صِدْق деб ифодаланади; шунинг учун қуйидаги оятлардаги каби, у билан сифатланадиган феъл унга изофа қилинади: فِي مَقْعَدِ
- Сени солиҳ деб мақтаганимизда; Сен бу мақтовга лойиқсан ва ундан-да юксакдирсан
Баъзан صَدَقَ феъли икки мафъул олади: وَلَقَدْ
صَدَقَكُمُ
اللَّهُ وَعْدَهُ :
Аллоҳ сизга берган ваъдасини адоэтди
(3/Оли Имрон 152). صَدَّقْتُ فُلاناً : Фалончини тўғрига нисбат бердим; أَصْدَقْتُهُ : Уни тўғри деб топдим. Баъзилар бу икки феъл шакли бир хил бўлиб, юқорида ўтган ҳар икки маъно учун ишлатилади, дейди. Аллоҳ буюради: وَلَمَّا جَاءَهُمْ رَسُولٌ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ
مُصَدِّقٌ
لِمَا مَعَهُمْ :
Уларга Аллоҳ томонидан ўзларидаги китобни тасдиқловчи Расул келганида
Шубҳасиз, садақақилувчиэркакларга ва садақақилувчиаёлларга ҳамда Аллоҳга гўзал қарз берганларга, берганлари бир неча баробар оширилади ва улар учун шарафли мукофот бордир
Инсон ўзига ҳақ бўлган бир нарсадан воз кечганида; تَصَدَّقَ بِهِ /
Уларга у ерда: Жонга жон, кўзга кўз, бурунга бурун, қулоққа қулоқ, тишга тиш ва жароҳатларга қасос, деб ёздик. Ким буни бағишласа, бу унинг учун каффоратдир
(5/Моида 45); яъни ким ундан воз кечса وَإِنْ كَانَ ذُو عُسْرَةٍ فَنَظِرَةٌ إِلَى مَيْسَرَةٍ وَأَنْ
تَصَدَّقُوا
خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ :
Агар қарздор ночор аҳволда бўлса, унга кенгчиликка қадар муддат беринг. Қарзни кечиб юборишингиз, агар билсангиз, сизлар учун яхшироқдир
(2/Бақара 280) оятида ночор қолганга кўрсатилган муроса садақа ўрнига қўйилган. Пайғамбарнинг (сав) ушбу ҳадиси ҳам шу маънодадир: مَا تَأْكُلُهُ الْعَافِيَةُ فَهُوَ
صَدَقَةٌ
Офиянинг (инсон ва ҳайвонларнинг) еганлари садақадир
. Ушбу оят ҳам шу маънодадир: وَمَنْ قَتَلَ مُؤْمِنًا خَطَأً فَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مُؤْمِنَةٍ وَدِيَةٌ مُسَلَّمَةٌ إِلَى أَهْلِهِ إِلَّا أَنْ
يَصَّدَّقُوا
Ким бир мўминни хато билан ўлдириб қўйса, бир мўмин қулни озод қилиши ва ўлганнинг оиласига (меросхўрларига) топшириладиган хун тўлаши лозим бўлади. Магар ўлганнинг оиласи кечиб юборсагина мустаснодир (4/Нисо 92). Оятда меросхўрнинг хундан воз кечиши садақа деб номланган. يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا نَاجَيْتُمُ الرَّسُولَ فَقَدِّمُوا بَيْنَ يَدَيْ نَجْوَاكُمْ صَدَقَةً : Эй иймон келтирганлар! Пайғамбар билан махфий гаплашмоқчи бўлганингизда, бу суҳбатингиздан олдин садақа беринглар (58/Мужодала 12); أَأَشْفَقْتُمْ أَنْ تُقَدِّمُوا بَيْنَ يَدَيْ نَجْوَاكُمْ صَدَقَاتٍ : Махфий суҳбатингиздан олдин садақа беришдан қўрқдингизларми? (58/Мужодала 13). Зеро, Пайғамбар (сав) билан кўришадиган саҳобага миқдори белгиланмаган бир садақа бериш буюрилган эди. وَأَنْفِقُوا مِنْ مَا رَزَقْنَاكُمْ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَ أَحَدَكُمُ الْمَوْتُ فَيَقُولَ رَبِّ لَوْلَا أَخَّرْتَنِي إِلَى أَجَلٍ قَرِيبٍ فَأَصَّدَّقَ وَأَكُنْ مِنَ الصَّالِحِينَ : Бирингизга ўлим келиб: Роббим! Мени яқин бир муддатгача кечиктирсанг, садақа қилиб, солиҳлардан бўлсам! – дейишидан олдин, сизларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан эҳсон қилинглар (63/Мунофиқун 10) оятидаги أَصَّدَّقَ феъли صِدْق ёки صَدَقَة ўзагидан келган бўлиши мумкин. صَدَاقُ الْمَرْأةِ وَصِدَاقُهَا وَصَدُقَتُهَا : Аёлга бериладиган маҳрдир. وَقَدْ أَصْدَقْتُهَا /Албатта, аёлга маҳрини бердим. Бу маънода Аллоҳ буюради: وَآَتُوا النِّسَاءَ صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَةً : Аёлларга садақаларини/маҳрларини чин кўнгилдан беринглар (4/Нисо 4).