ص ي د
С-й-д
صَيْد сўзи صَادَ феълининг масдари бўлиб, ёввойи ҳайвонларни қўлга киритиш маъносидадир. Шариатда эса — бошқа бировнинг мулкида бўлмаган ва ейилиши ҳалол бўлган ёввойи ҳайвонларни қўлга киритишдир. Қуйидаги оятда مَصِيد (ов) сўзи, صَيْد (ов қилиш) деб номланган: أُحِلَّ لَكُمْ صَيْدُ الْبَحْرِ : Сизларга денгиз ови ҳалол қилинди (5/Моида 96); яъни денгиз ҳайвонларини ов қилиш. يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَقْتُلُوا الصَّيْدَ وَأَنْتُمْ حُرُمٌ : Эй иймон келтирганлар, сизлар эҳромда бўлган ҳолингизда ов ҳайвонини ўлдирманглар (5/Моида 95); وَإِذَا حَلَلْتُمْ فَاصْطَادُوا : Эҳромдан чиққанингизда ов қилинглар (5/Моида 2); أُحِلَّتْ لَكُمْ بَهِيمَةُ الْأَنْعَامِ إِلَّا مَا يُتْلَى عَلَيْكُمْ غَيْرَ مُحِلِّي الصَّيْدِ وَأَنْتُمْ حُرُمٌ : Эҳромда бўлган ҳолингизда ов қилишни ҳалол деб билмаган ҳолда, сизларга билдириладиганлардан ташқари, ҳайвонлар ҳалол қилинди (5/Моида 1).
Юқоридаги оятларда, қуйидаги ҳадис далолат қилганидек, тилга олинган ов — эти ейиладиган ҳайвонлар билан боғлиқдир: خَمْسَةٌ يَقْتُلُهُنَّ الْمُحْرِمُ فِي الْحِلِّ وَالْحَرَمِ: اَلْحَيَّةُ وَالْعَقْرَبُ وَالْفَأْرَةُ وَالذِّئْبُ وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ : Беш ҳайвон борки, эҳромдаги киши уларни ҳам ҳарам ҳудудида, ҳам ундан ташқарида ўлдиради: илон, чаён, сичқон, бўри ва тишлайдиган ит.
أَصْيَد — бўйнида оғиш/эгрилик бўлган киши. Бу сўз мажозан такаббур киши учун ҳам ишлатилади. صِيدَان — тош қозон. Шоир шундай дейди:
وَسُودٌ مِنَ الصِّيدَانِ فِيهَا مَذَانِبُ -287 . . маъносида эканини айтади. Энг яхшисини Аллоҳ билади.