ص د ي
С-д-й
صَدى : Ҳар қандай тиниқ/силлиқ жойдан сенга қайтадиган товушдир. تَصْدِيَة : Ичида куй-оҳанг бўлмаслиги жиҳатидан сада ўрнини босувчи ҳар қандай товушдир. وَمَا كَانَ صَلَاتُهُمْ عِنْدَ الْبَيْتِ إِلَّا مُكَاءً وَتَصْدِيَةً : Уларнинг Байтуллоҳ олдида қилган ибодатлари фақат ҳуштак ва чапак чалишдан бошқа нарса эмасдир (8/Анфол 35). Яъни уларнинг қилган иши сада каби куйлаш ва қуш сингари ҳуштак чалишдир. تَصَدِّى : Бир нарсанинг сада билан; яъни тоғдан келадиган товуш билан юзма-юз қилинишидир. Аллоҳ буюради: أَمَّا مَنِ اسْتَغْنَى * فَأَنْتَ لَهُ تَصَدَّى : Ўзини беҳожат билган кимсага юзланиб эътибор берасан (80/Абаса 5-6).
Эркак бойқушга ва мияга ҳам صَدَى дейилади. Чунки миянинг идрок этиши сада шаклидадир. Шунинг учун унга هَامَة ҳам дейилади. Арабларнинг: أصَمَّ اللهُ صَدَاهُ сўзлари кишини соқов бўлишга қарғашдир. Яъни: Аллоҳ унга овоз бермасин, токи ўзига овози билан қайтадиган садаси бўлмасин. Баъзан صَدَى чанқаш маъносида ҳам ишлатилади. رَجُلٌ صَدْيَانٌ وامْرَأَةٌ صَدْيَا وصَادِيَةٌ /Чанқаган эркак, чанқаган аёл, дейилади.