ص ر ع
С-р-ъ
صَرْع : Улоқтиришдир. صَرَعْتُهُ صَرْعًا /Уни ерга улоқтирдим, дейилади. صِرْعَة : Ерга улоқтирилганнинг ҳолатидир. صِرَاعَة : Кураш касбидир. رَجُلٌ صَرِيعٌ : Ерга йиқитилган одам. قَوْمٌ صَرْعَى : Ерга йиқитилган қавм. Аллоҳ буюради: سَخَّرَهَا عَلَيْهِمْ سَبْعَ لَيَالٍ وَثَمَانِيَةَ أَيَّامٍ حُسُومًا فَتَرَى الْقَوْمَ فِيهَا صَرْعَى كَأَنَّهُمْ أَعْجَازُ نَخْلٍ خَاوِيَةٍ : Уларнинг илдизини кесиш учун, устларига етти кеча саккиз кундуз шамол эсдирди. Қавмни, худди илдизидан суғуриб олинган хурмо ходаларидек ерга ағдарилганини кўрасан (69/Ҳаққо 7). هُمَا صِرْعَانِ сўзи هُمَا قِرْنَانِ /Ул иккиси тенгдир, сўзи кабидир. مِصْرَاعَانِ : Эшикнинг икки табақаси. Шеърдаги мисралар ҳам шунга ўхшатилган.

