ط ر ف
Т-р-ф
طَرَفُ الشَّيْءِ : Бирор нарсанинг ёни/чети. Бу сўз жисм, замон ва улардан бошқа нарсаларда ҳам ишлатилади. Аллоҳ буюради: وَمِنْ آَنَاءِ اللَّيْلِ فَسَبِّحْ وَأَطْرَافَ النَّهَارِ : Кечанинг соатларида ҳам тасбеҳ айт ва кундузнинг атрофида/четларида ҳам (20/Тоҳо 130); وَأَقِمِ الصَّلَاةَ طَرَفَيِ النَّهَارِ : Кундузнинг ҳар икки тарафида намоз ўқи (11/Ҳуд 114). Бу маънодан истиора йўли билан шундай дейилади: هُوَ كَرِيمُ الطَّرَفَيْنِ : Унинг ҳар икки тарафи ҳам асилдир; яъни ота ва она тарафидан асилдир. Баъзиларга кўра эса, ундан мақсад кишининг закари (эркаклик аъзоси) ва тилидир, бу эса унинг иффатли эканига ишорат қилади.
طَرَفُ الْعَيْنِ : Кўз қовоғи. طَرْف : Кўз қовоғини ҳаракатлантириш. Шунингдек, бу сўз "қараш" маъносини ҳам англатади. Чунки кўз қовоғининг ҳаракатлантирилиши билан муқаррар равишда қараш вужудга келади. قَالَ الَّذِي عِنْدَهُ عِلْمٌ مِنَ الْكِتَابِ أَنَا آَتِيكَ بِهِ قَبْلَ أَنْ يَرْتَدَّ إِلَيْكَ طَرْفُكَ : Китобдан илми бор бўлган бир зот: ўзингга нигоҳинг қайтмасдан/кўзингни очиб юмгунингча мен уни сенга келтираман, деди (27/Намл 40). فِيهِنَّ قَاصِرَاتُ الطَّرْفِ : У ерда нигоҳларини фақат жуфтларигагина қаратган аёллар бордир (55/Ар-Роҳман 56) ояти, зикр этилган аёлларнинг иффатлари туфайли кўзларини тийганларини ифодалайди.
طُرِفَ فُلاَنٌ : Фалончи кишининг кўз қовоғига зарб тегди. لِيَقْطَعَ طَرَفًا مِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا : Аллоҳ кофирларнинг бир тарафини/четини кессин (3/Оли Имрон 127) оятида кесишнинг тарафга хослаштирилиши шундандир: Чунки бирор нарсанинг четини камайтириш унинг заифлашуви ва йўқ бўлишига сабаб бўлади. Шунинг учун Аллоҳ буюради: : (13/Раъд 41).